19 апр 13:28
Янгиликлар
Бектемир Мелиқўзиев: "Шанба - "Bully Time!"
"Катта бокс оқшомида рингга чиқаётганимдан жуда хурсандман. Менга ишонч билдирган "Golden Boy" промоутерлик компанияси, унинг раҳбари Оскар де ла Хойяга раҳмат айтаман. Худо хоҳласа, яхши жанг кўрсатиб, чиройли ғалаба учун ҳаракат қиламан. Шанба - "Bully Time", - деди Бектемир Мелиқўзиев.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA Inter-Continental камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз якшанба тонгида франциялик Пьер Юбер Дибомбе (22-0-1, 12 КО)га қарши рингга кўтарилади. Бўлажак жангда Мелиқўзиев ўзига тегишли камарни ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Нью-Йоркда ўтадиган катта бокс оқшомининг марказий жанги биринчи яримўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун Девин Хейни ва Райан Гарсия ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу проф бокс оқшоми DAZN PPV пуллик платформасида трансляция қилинади.
Фикрлар