UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0

30 окт 07:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев тарозига чиқди + ФОТО

Бизнинг вақт билан 31 октябрь тонгида Бектемир Мелиқўзиев проф рингдаги ўзининг олтинчи жангини ўтказади.

Ушбу баҳсда ҳамюртимизга мексикалик Алан Кампа рақиблик қилади. Жанг ўрта вазнда вакант бўлиб турган WBA Continental ва WBO InterContinental камарлари учун кечади ҳамда 10 раунддан иборат бўлади. 

Бугун тонг саҳарда боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Ҳар иккала боксчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Бектемир Мелиқўзиев 76,2 кг тош босди. 

Маълумот учун, 28 ёшли Алан проф рингда 23 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган. Бешта жангда мағлубият (2 та нокаут) аламини тотиб кўрган. Ўзи эса 11 та баҳсда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Сўнгги жангини 2019 йилнинг 2 май куни Эрик Базиниянга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди.  

Бектемир Мелиқўзиев эса фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган. Тўртта жангда рақибларини муддатидан аввал енгган. Сўнгги жангини шу йилнинг 14 февраль куни Оскар Кортесга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
30 окт 08:30:51
Asliddin
Omad
Nokaut kutib qolamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг