UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0

02 янв 09:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Бектемир Мелиқўзиев Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Гап шундаки, ушбу вазнда мексикалик 26 ёшли Хосе Армандо Ресендис (16-2, 11 КО) WBA чемпионлик камарининг тўлақонли эгасига айланди. Ресендис 2025 йилнинг май ойида Калеб Плантни мағлуб этиб, вақтинчалик WBA чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Теренс Кроуфорднинг фаолиятини якунлаши Ресендисни автоматик тарзда ушбу чемпионлик камарининг тўлақонли эгаси бўлди. 

Бунинг натижасида Бектемир Мелиқўзиев (16-1, 10 КО) рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олди. Чарм қўлқоп устамиз энди Хосе Армандо Ресендиснинг чемпионлик камарига расмий ва мажбурий даъвогар.  

The Ring берган хабарга кўра, мексикалик чемпионнинг режалари бироз бошқача. У Эдгар Берланга (23-2, 18 КО) билан музокара бошлади. Айни пайтда Мелиқўзиев Калифорния штатининг Индио шаҳрида мексикалик Жоэль Диас қўл остида машғулотларини давом эттирмоқда. 29 ёшли Бектемир сўнгги жангини 2025 йилнинг май ойида Дариус Фулгхэмга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг