UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Формула-1 тарихида маррага биринчи бўлиб етиб келиш бўйича рекордчилар рўйхати билан танишинг 0 13:37UFC чемпиони Жон Жонс қайтганини эълон қилди + ФОТО 0 13:16Аллегри "Ювентус"да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади 0 12:55Мадрид (WTA). Радукану, Бадоса, Возняцкида мағлубият ёхуд чоршанбанинг барча натижалари 0 12:34Спортчилар ижтимоий тармоқларда (1 кам 30) 0 12:13Ўзбекистонлик ММАчи қиз Octagon лигасида дебют қилади + ФОТО 0 11:52Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум 0 11:31Исроил Мадримов: "Кроуфорд - севимли боксчим!" 0 11:10Икки кундан кейин 17 ёшга тўладиган Мирра Андреевада иродали ғалаба 0 10:49Мадримов - Кроуфорд жанги олдидан ташкил этилган матбуот анжумани ҳамда face to face маросимидан ёрқин ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:28"Барселона" "Манчестер Сити" етакчиларидан бирини 50 млн еврога сотиб олиши мумкин 0 10:07Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жанги қайси вазнда бўлиши маълум. Ҳамюртимиз co main event'да жанг қилади! 0 09:46Madrid Open. Наоми Осака Мадридда муваффақиятли старт олди 0 09:25Цзю Австралияда камарини ҳимоя қилди 0 09:04Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди! 0

19 июн 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемирнинг бўлажак рақиби Росадо ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Эътиборингизга Бектемир Мелиқўзиев билан жанг қиладиган 35 ёшли Габриэль Росадо ҳақида билишингиз шарт бўлган 5 та фактни ҳавола қиламиз!

1. Америкалик Габриэль Росадо фаолияти давомида 40 та жанг ўтказган ва шулардан фақат биттасини Америкадан ташқарида ўтказган. Росадо британиялик Мартин Муррайга қарши Буюк Британиянинг Ливерпуль шаҳрида рингга кўтарилиб рақибга имкониятни бой берган.

2. Росадо 2013 йилда ГГГ - Геннадий Головкин билан, 2014 йилда Жермелл Чарло билан жанг қилиб ҳар икки боксчига ҳам мағлуб бўлган.

3. 2015 йилда Лос-Анжелесга кўчиб ўтганидан сўнг Сильвестер Сталлоне ҳамда Майкл Жордан билан биргаликда "Крид. Роккининг мероси", "Крид" фильмларида суратга тушган. Томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур фильмда Лео "The Lion" Спорино ролини ижро қилган. Ундан ташқари "Золушка одам", "Миллион долларлик болакай", "Ғазабланган буқа” фильмларида ҳам ажойиб ролларда гавдаланган.

4. 35 ёшли Габриэльнинг турмуш ўртоғи кимлиги маълум эмас. Лекин унинг 5 ёшли Валентина исмли қизалоғи бор.

5. Росадони Инстаграмда 230 мингдан зиёд кузатувчиси бор. Мелиқўзиевнинг эса 243 мингдан ортиқ тармоқ фойдаланувчиси кузатади.

Мелиқўзиев ва Росадо жанги бизнинг вақт билан 19 июндан 20 июнга ўтар кечасида бўлиб ўтади. Тўқнашув Мунгия - Шермета андеркардида WBA Continental Americas ва WBO International камарлари учун бўлади. Жанг давомийлиги 12 раунд қилиб белгиланган.

Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
19 июн 17:44:52
Avaz Juraev
raqib ancha tajribali translatsiya olib berishga arziguli jangidi bu
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг