03 июл 17:00
Янгиликлар
Спорт курашлари, Кураш
Бекзод Абдураҳмонов Германия Гран-Присида совриндор бўлди
Германиянинг Дортмунд шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу турнир Рио-2016 ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши билан аҳамиятлидир.
Мусобақада -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Бекзод Абдураҳмонов бронза медалини қўлга киритди.
Биринчи ўринни ярим финалда Бекзоддан устун келган, Лондон-2012 ўйинлари ғолиби, америкалик Жордан Барроуз қўлга киритган бўлса, германиялик Мартин Обст иккинчи ўрин билан кифояланди.
Учинчи ўрин эса ҳамюртимиз ва грециялик Олег Моциалинларга насиб қилди.
Ҳавола :
Манба : Кураш федерацияси
Фикрлар