UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

11 апр 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди

Собиқ UFC чемпиони Белал Муҳаммад эртага Майамида ўтказиладиган UFC 327 турнирининг асосий жанги учун ўз тахминини билдирди.

Ярим оғир вазн тоифасида вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун Иржи Прохазка ва Карлос Улберг ўзаро октагонда тўқнаш келади. 

"Улберг учун энг муҳими - масофани сақлаш. Кикбоксинг масофасида қолиш ва жуда сабрли бўлиш керак. Агар сиз тоза ишлаётган бўлсангиз, ҳимояда интизомли бўлсангиз, очиқ жангга киришмасангиз ва тартибсиз ҳаракатни бошламасангиз, яхши имкониятларга эга бўласиз. Иржи лоукик ва хайкик зарбаларини ўтказа олади деб ўйлайман.

Иржи аксинча, тартибсизлик яратиш керак. У доим қилиб келган ишини амалга ошириши лозим. Сен энг ғайриоддий жангчисан. Сенда ақл бовар қилмайдиган матонат бор. Менимча, Иржи масофани қисқартириши керак. Тўғри, у кўпчиликни нокаутга учратган, лекин у финтлар билан жуда яхши алдайди, қафас бурчагига рақибини олиб келишга уринади. Бундай жангларда қандай жанг қилишингни, жангларда ўзингни қандай тутишингни биламиз. Улардан қўрқмайсан", - деди Белал Youtube каналидаги мурожаатида.

Шу билан бирга, Муҳаммад чехиялик жангчи 2022 йилда жароҳати туфайли бўшатиб қўйган чемпионлдик камарини қайтариб олиши мумкинлигига ишонади.

"Мен Иржига тикаман. У доим ғалаба қозониш йўлини топади. У ақлдан озган матонат, ақлдан озган услуб ва менталитетга эга. Менга Иржининг бу жангдаги имкониятлари ёқади ва у чемпион бўлади деб ўйлайман", - дея хулоса қилди собиқ UFC чемпиони.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг