UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0

21 окт 16:18
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Ёш полвонлар Наманган туманида куч синашишди

Наманган вилояти Наманган туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида миллий белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан уч юз нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. 

Мусобақада ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўн битта вазн тоифаларида, қизлар эса эркин йўналишда еттита вазн тоифасида куч синашишди. Муросасиз ва шиддатли баҳсларга бой бўлган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги ўғил-қизлар ғолиблик шоҳсупасига  кўтарилишди.

Ўғил болалар (классик йўналиш)

27 кг. 1. Баҳодиржон Олимов (Фарғона) 

30 кг. 1. Жанарис Шинбатиров  (Қорақалпоғистон)

33 кг. 1. Акбаржон Собиржонов (Андижон)

36 кг. 1. Соҳибжон Бойматов (Тошкент)

40 кг. 1. Самандар Солиев (Фарғона)

44 кг. 1. Бумошер Собиров (Андижон)

48 кг. 1. Асадбек Икромов (Наманган)

52 кг. 1. Умарбек Умрзоқов (Фарғона)

55 кг. 1. Нодирбек Ғофуров (Самарқанд)

60 кг. 1. Дилёрбек Азизуллаев (Андижон)

+60 кг. 1 Отабек Мирзаназаров (Фарғона)

Қизлар (эркин йўналиш)

33 кг. 1. Нафисахон Равшанова (Андижон)

36 кг. 1. Гулсанам Раҳматуллаева (Наманган)

40 кг. 1. Жулдиз Каразова (Қорақалпоғистон)

44 кг. 1. Элдора Алимбоева (Қорақалпоғистон)

48 кг. 1.Ўғилой Камолиддинова  (Андижон)

52 кг. 1. Зилола Йигиталиева (Наманган)

+52 кг. 1. Рухшонахон Мадаминова (Андижон)


Ўғил болалар (эркин йўналиш)

27кг. 1.Фаёзбек Собиржонов (Наманган)

30 кг. 1. Абдумажид Ҳасанбоев (Андижон)

33кг. 1. Мирзаабдал Мирахматов (Тошкент в.)

36 кг. 1. Абдулазизхон Муҳаммадов (Фарғона)

40 кг. 1.Илёс Йўлдошев (Сирдарё)

44 кг. 1. Асилбек Тожибоев (Сирдарё)

48 кг.1. Умидилло Ёқубжонов (Андижон)

52 кг. 1. Иззатулло Абдукаримов (Фарғона)

60 кг. 1. Билолиддин Мамадиёров (Фарғона)

+60 кг. 1. Шамсутдин Канакоев (Қорақалпоғистон)

+71 кг. 1.Бобурбек Мадаминов (Фарғона)

Мусобақа якунига етгач, тақдирлаш маросими ташкил этилди. Ғолиб ва совриндор спортчилар Наманган туман ҳокимлиги, “Адолат” СДПнинг вилоят кенгаши, вилоят белбоғли кураш федерацияси ҳомийлигидаги қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда   медаль ва диплом  билан мукофотланишди. 

Қодир ЭРНАЗАРОВ, Тайлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати белбоғли кураш мураббийи: 

- Мусобақа юқори савияда ташкил этилган, бунинг учун ташкилотчиларга шогирдларимиз номидан раҳмат. Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш бугун нафақат водий вилоятларида балки воҳа томонларда ҳам ривожланиб улгурганига бугунги беллашувлар жараёни ҳам исботлаб турибди. Вилоятимиз полвонлари ҳам Осиё ва жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишмоқда. Бугунги чемпионатда 55 кг. вазнда кураш тушган шогирдимиз Нодирбек Ғофуров барча рақибларини енгиб чемпион бўлди, бундан хурсандмиз. Шу ўринда шогирдларимизнинг қулай шароитларда шуғулланиш имкониятлари яратилаётгани учун Тайлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати раҳбариятига, устозларимизга миннадорчилик билдирамиз.

Тошкентбой ЯХШИБОЕВ, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси: 

- Ушбу чемпионатда тўрт нафар биринчи тоифали, беш нафар халқаро тоифадаги, йигирма бир нафар республика тоифасидаги ҳакамларимиз иш олиб боришди. Мусобоқани адолатли ўтишида, ҳеч қандай эътирозлар бўлмаслиги учун ҳакамларимиз деярли бехато ҳакамлик қилишди, деб ўйлайман. Бунда халқаро тоифадаги устоз - ҳакамларимизнинг иш услублари ёш ҳакамларимизнинг кураш майдонида тўғри ва адолатли ҳакам сифатида иш олиб бориши дастур бўлмоқда,  дейиш мумкин. Мухлислар, томашабинлар синчков бўлишади. Айниқса, мухлислик қилаётган полвонининг кураш жараёнларини синчковлик билан кузатиб боришади. Бундай пайтда ҳакамнинг тўғри қарор қабул қилиши жуда муҳим.  Ҳакамларимиз иштирокида уларнинг ҳакамликдаги билимларини бойитиш мақсадида режага мувофиқ, ўқув-семинарлар ташкил этиб борамиз. 

Дониёр НИЗОМОВ, Наманган туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи:

- Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг бизнинг туманда ўтиши ёшларимизнинг спортга, кураш турларига, белбоғли курашга бўлган қизиқиши ортишига хизмат қилди, деб ўйлайман. Кўриб турганингиздек, мусобақа майдони, яъни спорт зали жорий йилда янгидан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. 18/42 ўлчамдаги муҳташам спорт залида энди ҳар қандай беллашувларни ўтказиш имконияти яратилган. Мазкур мусобақанинг муносиб тарзда ўтишида туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят белбоғли кураш федерацияси ҳамкорилигида тайёргарлик ишларини олиб бордик. Албатта, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига, Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясига, ҳакамлар ҳайъатига, барча мусобақа иштирокчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Боиси ушбу ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатини айнан бизнинг туманимизда ўтгани юқорида таъкидлаганимдек, қайсидир маънода спортнинг оммавийлиги таъминлайди, ўғил-қизларимизнинг спортга бўлган меҳрини янаям оширади.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг