UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0 16:28"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди? 0 16:07Хабиб Нурмагомедов Павел Дуровга мурожаат қилди 0 15:46Ислам Махачев UFC P4P рейтингида биринчи ўринга қайтганига муносабат билдирди 0 15:25Сўнгги куннинг илк медалини жиу-житсучимиз тақдим этди 0 15:04Тимур Кападзе Индонезияда + ФОТО 0

22 май 10:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 259. Марказий баҳс жанг тугашига 9 сония қолганида тўхтатилди

АҚШнинг Анкасвилл шаҳрида навбатдаги Bellator кечаси бўлиб ўтди.

Bellator 259 турнирининг марказий жанги ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Крис Сайборг ҳамда даъвогар Лесли Смит ўртасида ўтказилди. Беш раундга мўлжалланган жанг якунланишига 9 сония қолган бир пайтда рефери томонидан тўхтатилди. 

Америкалик 38 ёшли Смит шов-шув қайд этишига 9 сония етмай қолди. Агар у бонг янграгунига қадар октагонда туриб берганида, Крис Киборг Сайборг билан тўлиқ беш раунд жанг ўтказган тарихдаги иккинчи жангчига айланарди. 

Шу пайтга қадар биргина собиқ UFC чемпиони Холли Холм Киборг билан тўлиқ беш раунд жанг қилишга муваффақ бўлган, аммо якунда мағлубиятга учраган эди. Бу жанг 2017 йили ўтказилган бўлиб, Сайборг очколар ҳисобига кўра зафар қучганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг