UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Шин Шимкентда Фомин учун ўч олди 0 09:25Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз 0 09:04Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 08:43Madrid Open. Надаль 16 ёшли теннисчига биттагина гейм берди 0 08:22Жастин Гэтжи қачон октагонга қайтмоқчи эканини айтди 0 08:01Реванш фурсати етди. Бугун Олимпиада йўлидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтади 0 07:40Бугун Конор Макгрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев Қозоғистонда жанг қилади 0 07:19Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубоги 2-турида Малайзияга 1 кам 30 та гол урди 0 03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0

26 фев 10:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 275 турнирининг барча натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, кеча оқшом Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида Bellator 275 турнири бўлиб ўтди.

"3Arena"да ўтган турнирнинг марказий жангида ўрта вазн тоифаси чемпиони, нидерландиялик Гегард Мусаси америкалик даъвогар Остин Вандерфордни 85 сонияда нокаутга учрата олди. Рефери Керри Хэтли ҳимоясиз қолган Остиннинг юзи ачинарли ҳолатга келмасгини олдини олиб жангни тўхтатди. 

Аҳамияти жиҳатидан иккинчи жангда ирландиялик Шинейд Кавана Лиа МакКортни мағлубиятга учратди. Уч раунд тўлиқ давом этган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан мезбон спортчининг ғалабасини таъминлашди. Ушбу жангда ҳамюртини ғалаба билан табриклаш учун Конор Макгрегор октагонга чиқиб келди ва маҳаллий мухисларнинг олқишига сазовор бўлди.  

Оқшомнинг қолган натижаларига тўхталадиган бўлсак, россиялик Хасан Магомедшарипов ва Владимир Токов навбатдаги ғалабаларини тантана қилишди. Магомедшарипов испаниялик Хосе Санчесдан устун келди. Афсонавий Федор Емельяненко секундантлиги остида жанг қилган Токов эса италиялик Даниэле Скатиззидан устун келди. 

Яна бир рус жангчиси Кирилл Сидельников эса туркиялик Гокхан Сарикамага очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берди. Тожикистонлик Хуршед Қаҳҳоров техник нокаут билан Бретт Жонсга ютқазиб қўйди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи мағлубияти эди. 

Bellator 275 турнирида Киаран Кларк Абубакар Тункарани, Жорнел Луго Брайан Мурни, Дэйви Гэллон Чарли Лирини, Стефани Лило Пейдж Дэнни МакКормакни, Дэрра Келли Жуниор Морганни, Натан Келли Скотт Педерсенни, Ли Хаммонд Жейми Хэйни мағлубиятга учратган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг