UZ

Сўнгги янгиликлар

11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0

01 сен 09:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator босслари Нурмагомедовнинг галдаги рақибини ошкор этишди

Bellator промоушени 23 октябрь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги рақамланган турнирини ўтказади.

Bellator 269 турнири доирасида россиялик ММА жангчиси Усман Нурмагомедов ҳам октагонга кўтарилади. Усманнинг рақиби финляндиялик Патрик Пиетила бўлади. Бу маълумотни Bellator матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

Патрик Пиетила Bellator промоушенида биттагина жанг ўтказган. 2019 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган ўша жангда у Райан Роудига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берган эди.  

Усман Нурмагомедов эса шу йилнинг ўзида Bellator қафасида иккита жанг ўтказишга муваффақ бўлди. У Майк Хэмилни очколар бўйича, Мэнни Мурони эса техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Шунингдек, промоушен томонидан россияликлар Грачик Бозинян, Ирина Алексеева, Алексей Шуркевич ва Никита Михайловнинг жанглари ҳам расман тасдиқланди. Оқшомнинг марказий жанги Фёдор Емельяненко ва Тимоти Жонсон ўртасида бўлиб ўтади. 

Bellator 269 турнири карди:

Фёдор Емельяненко – Тимоти Жонсон

Виталий Минаков – Саид Соума

Андрей Корешков – Рустам Хабилов

Усман Нурмагомедов – Патрик Пиетила

Грачик Бозинян – Росс Хьюстон

Ирина Алексеева – Стефани Йело Пейж

Алексей Шуркевич – Кристиан Экерлин

Никита Михайлов – Брайан Мур

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг