UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

13 мар 19:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator Фёдор Емельяненконинг жангини бекор қилди

Теглар :  Bellator
Халқаро мураккаб вазият сабаб Bellator раҳбарияти Фёдор Емельяненконинг хайрлашув жангини бекор қилди.

Бу ҳақда ташкилот президенти Скотт Кокер Bellator 276 турнири якунидаги матбуот анжуманида айтиб ўтган. Федор Москвадаги турнир доирасида ўзининг профессионал спортчилик фаолиятидаги сўнгги жангини ўтказиши керак эди. 

"Афсуски, бу йил Москвадаги мусобақани ўтказмаймиз. Табиийки, Фёдорнинг хайрлашув жангини ҳам ўтказа олмаймиз. Биз бунинг учун ҳар томонлама мақбул жой излаймиз.

"Хайратланарли шоу ўтказиш учун режаларимиз бор эди. Ҳозир мен шуни айтишим мумкинки — бизга Қизил майдонда турнир ўтказишга рухсат берилса, биз барча даврларнинг энг буюк жангчиси билан ажойиб тарзда хайрлашар эдик. Энди мусобақани ўтказиш учун янги жой излашимиз керак, сабаби Фёдор фаолиятини муносиб тарзда якунлашга лойиқ. Лекин биз ҳозирча мусобақани қаерда ўтказишни билмаймиз", - дея таъкидлаган Bellator президенти.

Маълумот учун, 45 ёшли Фёдор Емельяненко сўнгги бор 2021 йилнинг октябрида Москвадаги Bellator 269 турнирида америкалик Тимоти Жонсонга қарши жанг қилиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг