UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0 17:24Радулович "Пахтакор"да иш бошлади 0 16:56Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди 0 16:30Нурсултон Рўзибоев UFC'да навбатдаги синов олдида: Андрей Пуляевга қарши жанг нимаси билан аҳамиятли? (мутолаа учун) 0 15:58Моунтинбайкчиларимиз Бўстонлиқдаги Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритишди 0 15:18Осиё мамлакати ассоциацияси ФИФА аъзолигидан чиқарилди 0 14:43UFC Fight Night 280. Нурсултон Рўзибоев рус рақиби билан бир хил вазн қайд этди (Тўлиқ натижалар) 0 14:12Ислам Махачев - Йен Гэрри жангини ким суғурталаши маълум 0 13:44Гэтжи ESPY томонидан "Йил жангчиси" мукофотига номзод сифатида қўйилди 0 13:13Аёллар терма жамоамиз Билли Жин Кинг кубогидаги иштирокини ўтган йилги натижасини яхшилаган ҳолда якунлади 0 12:30Топурия навбатдаги жангини қачон ўтказиши айтилди 0 11:48"Реал" Нико Пасни қайта сотиб олади 0 11:00Нодирбек Абдусатторов "Ченнай Гранд Мастерс" турнирида қатнашади 0 10:15Андрей Пуляев бўлажак жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевни мақтаб қўйди 0

02 авг 10:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator президенти UFC`га "вызов" ташлади

Теглар :  BellatorUFC
Bellator президенти Скотт Кокер ташкилот жангчиси Эй Жей МакКининг таклифини қўллаб-қувватлади.

Эй Жей UFC чемпиони билан камарларни бирлаштирувчи супержанг ўтказиш таклифини илгари сурганди.  

"Ҳа, мен ростан ҳам МакКини UFC чемпиони билан жанг ўтказишини истайман. Бу UFC раҳбарларининг бизнес-моделига ҳам тўғри келади. Улар катта жанглардан кўп пул ишлашни ёқтиришади. Балки, UFC промоушенидагилар МакКининг имкониятларини паст баҳолашар. Лекин унинг нималарга қодирлигини ҳамма билади. Истак бўлса, бир сонияда жангни ташкил қиламиз", - деган Bellator 263 турниридан кейинги матбуот анжуманида ташкилот раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, мағлубият нималигини билмай келаётган Эй Жей МакКи айнан Bellator 263 турнирида Патрисио "Питбул" Фрейрени иккинчи дақиқадаёқ бўғиш усули билан мағлубиятга учратган ва ярим енгил вазнлиларнинг Гран-при чемпионига айланган эди. 

Кечаги жангдан сўнг МакКи UFC, ONE FC ва PFL чемпионлари билан жанг қилишга тайёр экани ва ўртага шахсан ўзи бир миллион доллар мукофот пули қўйишини айтганди. Айни пайтда ушбу вазнда австралиялик Александр Волкановски UFC чемпиони бўлиб турибди. У сентябрда Брайан Ортегадан камарини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг