23 окт 07:43
Янгиликлар
Теннис
Бен Шелтон фаолиятидаги илк совринга Токиода эга чиқди
Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қилган ATP турнири америкалик теннисчининг ғалабаси билан якунланди.
Дунёнинг 19-ракеткаси бўлиб келган Бен Шелтон ҳал қилувчи финал баҳсида ATP рейтингида роппа-роса 50-ўринни эгаллаган россиялик Аслан Карацевни мағлубиятга учратди - 7/5, 6/1. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эди - 2:0. Саксон тўрт дақиқа давом этган баҳсда Карацев 1, Шелтон 3 та эйс зарбани амалга оширган. Бен 4 та брейкка ҳам эга бўлган.
Америкалик теннисчи фаолиятида илк бор ATP совринини қўлга киритди. Кунчиқар юртдаги муваффақиятли иштирок Шелтонга 500 рейтинг очкоси ҳамда 347,390 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини тақдим этган. У илк бор Топ-15 рейтингида дебют қилади. Карацев эса 300 очко ва 186,920 долларга эга бўлди. Россиялик теннисчи Топ-40`га қайтади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар