UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ислом бирдамлиги ўйинлари: мусобақа тарихи ва Ўзбекистоннинг иштироки қандай бўлган? 0 19:01Расман: Жанибек Алимханулининг Лара билан жанги санаси тасдиқланди 0 18:39Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди 0 18:17Перейранинг мураббийи: "Чимаев ажойиб, лекин..." 0 17:512026 йилги Олимпиада ташкилотчилари шоҳсупа дизайнини намойиш этишди (ФОТО) 0 17:25Асадбек Саидов кейинги жангини тожикистонлик Фазлиддин Мадраҳимовга қарши ўтказиши мумкин (ВИДЕО) 0 17:01Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими? 0 16:39Ўзбекистонлик бодибилдерлар халқаро турнирда совриндор бўлди (ФОТО) 0 16:18"Яхши формадаман". 46 ёшли Мэнни Пакьяо рингга қайтишга тайёрлигини маълум қилди 0 15:56Таэквондо. Нажмиддин Қосимхожиев Жаҳон чемпиони! 0 15:31Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради 0 15:10Жейк Пол: "Жервонта Дэвисга қарши жанг олдидан қўрқяпман" 0 14:49Қозоғистон Президенти Шавкат Раҳмоновни орден билан тақдирлади + ФОТО 0 14:28Афсонавий Муҳаммад Алининг набираси проф рингда жанг ўтказди 0 14:07Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади 0

18 фев 12:28
Янгиликлар

Теннис

Беш соат ичида икки учрашувда ғалаба қозонган Султонов Португалия турнири финалида!

Португалиянинг Вила-Реал-ди-Санту-Антониу шаҳрида теннис бўйича M25 тоифасига кирувчи ITF турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ва иккинчи ракеткалари Ҳумоюн Султонов ҳамда Сергей Фомин ҳам иштирок этяпти. Фомин яккаликнинг 1/4 финалида бўлажак финалчи, испаниялик Мартин Ландалусега 1/6, 6/7, тай-брекда 10:12 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Кеча Фомин ва Султонов биргаликда жуфтлик баҳсида ҳам кортга чиқишди ва португалиялик теннисчиларга ютқазиб қўйишди. Ҳумоюн жуфтликдан ташқари яна иккита яккалик учрашувида ҳам кортга чиқди ва ҳар иккисида ҳам ғалаба қозониб, мусобақанинг финалига йўл олди.    

Султонов аввалига 1/4 финалда испаниялик Карлос Лопес Монтагудни қийинчилик билан 7/6(7), 5/7, 7/6(4) ҳисобларида мағлуб этди. Ярим финал учрашувида эса бразилиялик Каруе Селлдан ортиқча қийинчиликсиз устун келди - 6/3, 6/0. 

Бугун ҳамюртимиз мусобақа бош соврини учун Мартин Ландалусега қарши кортга чиқади. Испаниялик бу теннисчи чорак финалда Сергей Фоминни ютганди. Султонов - Ландалусе баҳси бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади. 

Таққослаш учун, турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган Султонов ATP рейтингида 354, Монтагуд 430, Селл 666, Ҳумоюннинг финалдаги рақиби Ландалусе 465-поғонани эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг