UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

21 фев 12:55
Янгиликлар

Тадбирлар

“Беш ташаббус олимпиадаси ва Паралимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсуми старт олди

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида ёшлар ўртасида 5-маротаба ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси ва Паралимпиадаси”нинг 2026 йилги мавсуми тантанали равишда очилди.

Маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансур Оллоёров, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова, Рақамли технологиялар вазири - Бош Ахборот Директори (CIО) Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Жаҳонгир Жўраев, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар ишлар агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этди.

Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган бу тизим, қисқа фурсатда умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурганлигини, ўтган йил ташкил этилган оммавий спорт мусобақаларида 15 миллион аҳоли катта қизиқиш билан фаол иштирок этганлигини таъкидлади.

Сўзга чиққан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова таълим муассасаларида оммавий спорт ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун Спорт вазири Адҳам Икрамовни “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.

Шундан сўнг, “Беш ташаббус олимпиадаси ва Паралимпиадаси” лойиҳаларининг2026 йилги мавсумига старт берилди. Тантанали тадбирда вилоят студияларидан маҳалла еттилиги, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг аввалги мавсум ғолиб ва совриндорлари, ёшлар, олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, таниқли спортчилар ва маданият ходимлари, шунингдек, ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари фаол қатнашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг