UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Баҳодир Жалолов: "2025 йилда супероғир вазнда жаҳон чемпиони бўлишни режалаштирганман" 0 18:55ФОТО Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"! 0 18:34Диёра Келдиёрованинг кимоноси, боксчиларнинг қўлқопи аукционда сотилди 0 18:13Илия Топурия Махачевни рақиблари сафидан ўчирди 0 17:52Янги Олимпия даврига тайёргарлик режалари муҳокама марказида 0 17:31"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди 0 17:10Қорасув маҳалласида замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди 0 16:49Светлана Осипова институтда меҳмон бўлди 0 16:28Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга ўқилган ҳукмни қўллаб-қувватлади 0 16:07Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 15:46Мавсумнинг энг кўп эйс зарбаси муаллифи маълум 0 15:25Ислам Махачев ва Арман Царукян жанг шартномасига имзо чекмаган 0 15:04Пойтахтимиз Халқаро қиличбозлик федерацияси конгрессини ўтказишга тайёр 0 14:43Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади 0 14:22Prezident Cup. Чемпионлик тақдирига таъсир қилувчи 8-тур учрашувлари бошланди 0

14 фев 09:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Биласизми? АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп UFC ташкил этилишида ёрдамлашган ёхуд 20 йиллик улфатлар қиссаси

UFC президенти Дана Уайт сиёсат ҳақида гапиришдан чўчимайди.

У консерватив қадриятларга амал қилади ҳамда Дональд Трампни қўллаб-қувватлайди. 

Бу қандай содир бўлди? 

“Махфий кучлар Трампга қарши курашмоқда”. Уайт узоқ вақтдан бери АҚШнинг собиқ президенти билан дўст ҳисобланади ва сайлов кампаниясида ёрдам бериб келади. Дана кўпинча Американинг ички муаммолари ҳақида гапиради ва ҳозирги ҳукуматни очиқдан-очиқ танқид қилади. У Республикачилар партиясининг доимий донори саналади. Open Secrets порталига кўра, сўнгги икки йил ичида у консерватив қарашдаги сиёсатчиларни қўллаш учун 50 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. UFC раҳбаридан молиявий ёрдам олган шахслар орасида Флорида губернатори Де Сантис, конгрессмен Алекс Муни ва Гавайи штатида сиёсий мартаба қуришга уринаётган собиқ UFC жангчиси Б.Ж.Пенн ҳам бор. 

Уайт 2019 йилда ўзининг энг катта хайр-эҳсонини амалга оширган, у узоқ йиллардан буён дўсти бўлмиш Трампга 1 миллион доллар берган. Улар 2001 йилда, Дана UFC’га қўшилганидан кўп ўтмай илк бор учрашишган. Ўша пайтда Атлетика комиссиялари ММА’ни тан олмасди ва мусобақалар ўтказишга рухсат бермаган. Уайтнинг сўзларига кўра, айнан Дональд UFC келажагига ишонган ҳолда унга ёрдам берган. “Биз UFC’ни сотиб олаётганимизда, жой масаласида қийинчиликларга дуч келдик – ареналар эгалари биз билан ҳамкорлик қилишни истамасди. Бироқ энди ташрифлар бўйича рекордларни янгилаб келяпмиз. Ўша пайтда Трамп бизга ишонди. У UFC’ни ўз қаноти остига олди ҳамда биз билан яхши келишувга эришди. Кейинчалик унинг казиносида турнирлар ўтказдик. Мен Дональд ҳақида ҳеч қачон ёмон гап айтмайман”, дейди UFC президенти. 

Трампнинг 2017 йилда АҚШ Президенти бўлиши уларнинг мулоқотига халал қилмади. Улфатлар ҳамкорликни давом эттирдилар. Коронавирус пандемияси авжига чиққан пайтда у Уайтни иқтисодий маслаҳатчилар гуруҳига қўшилишга таклиф қилди. У ерда бошқа спорт амалдорлари, жумладан, NBA комиссари Адам Силвер, NHL бошлиғи Гари Бетманн ва WWE эгаси Винс МакМахон ҳам фаолият юритган. 

Трамп тез-тез реклама тадбирларида қатнашади, яқинда Леон Эдвардс ва Колби Ковингтон ўртасидаги чемпионлик жанги бўлган UFC 296 турнирида ҳам кўриниш берди. Шубҳасиз, собиқ президентнинг бу каби турнирларда иштирок этиши жангларни оммалаштиришга ёрдам берди. 

“Трамп сайловда яна ғалаба қозонишига ишонаман. Одамлар илгари унга шубҳа қилишган, аммо барибир у президент бўлганди. Ўйлайманки, бу сафар ҳам у муваффақиятга эришади. Яширин кучлар Дональд билан курашишга ҳаракат қилмоқда. Улар уни тўхтатиш учун ҳамма нарсани қилиб кўришяпти. Аммо мамлакатнинг аксарияти Трампнинг АҚШ президенти бўлишини истамоқда”, дея сайлов ҳақида ўз фикрларини билдирган Дана Уайт. 

Дана россиялик жангчиларни ва ғазабланган фаолларни четлаштиришдан бош тортди. У ўзини сўз эркинлигининг муросасиз тарафдори деб билади ва сензурани хуш кўрмайди. Шунингдек, UFC жангчиларига ҳар қандай мавзуда гапиришга рухсат беради, лекин ушбу ҳолат кўпинча жанжалларга олиб келади. Яқинда фаоллар бир вақтнинг ўзида бир нечта озчилик гуруҳни танқид қилган собиқ чемпион Шон Стрикленднинг баёнотларини қоралади. Уайт эса Шонни қўллаб-қувватлади ҳамда унга чеклов қўйиш нияти йўқ эканлигини айтиб ўтди. 

“Стрикленд кўп нарсаларни гапирди. Мен бу йигитнинг 95% гапига қўшилмайман, бироқ бу унинг ҳуқуқи. Агар сизга ёқмаса, шанба куни телевизорни ёқинг, у ерда унинг юзига мушт тушади. Шонни ёқтирмасангиз, унинг калтакланишини томоша қилинг, тамом. Буни жиддий қабул қилманг”, деб ҳолатга изоҳ берди UFC раҳбари.

Уайт Украинада жанговар ҳаракатлар бошланганидан кейин бир қатор фаоллар ва ташкилотларнинг чақириқларига эътибор бермай, россиялик жангчилар билан ҳамкорликни давом эттириб келмоқда. Ҳа, байроқлардан фойдаланиш тақиқланган эди, лекин бу ташкилотнинг барча жангчиларига тегишлидир (ҳозир ундай эмас). Бу воқелик кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Дана ёш авлодни кўп бор танқид қилади. У америкаликлар кучсизланиб қолганини доғистонликларга нисбатан олиб мисол келтирди: 

“Хабиб Нурмагомедов жамоаси АҚШни эгаллаб олмоқда, чунки бизнинг ёшларимиз “ухлаяпти”. Ҳа, бу факт. Россиядан келган йигитлар бошқача туғилган, улар бошқача улғайган, ўзгача менталитетга эга. Биз эса заифларга айланиб боряпмиз”.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг