UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48Абдулрашид Садулаев Лос-Анжелес Олимпиадасидаги иштирок ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 13:27III Ёшлар Осиё ўйинлари. Ўзбекистон 41 та медаль билан 2-ўринни мустаҳкамлаб олди (+тўлиқ жадвал) 0 13:06Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 12:45Бугун Octagon 80 турнири ўтказилади, унда тўрт нафар ўзбекистонлик ММА жангчиси иштирок этади 0 12:24Султонов Марказий Осиё дербисида зафар қучди 0 12:03Проф боксда мағлубиятсиз одимлаётган Шоҳжаҳон Абдуллаев кейинги жангини "Ҳумо Арена"да ўтказади (ПОСТЕР) 0 11:42"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди 0 11:21Бугун дзюдочиларимиз III Ёшлар Осиё ўйинларидаги иштирокларини бошлашади (қуръа натижалари) 0 11:00Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари: 8 нафар боксчимиз финалда! 0 10:39Жаҳонгир Нажмиддинов Alash Pride Лигасида жанг қилади (ПОСТЕР) 0 10:18Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди 0 09:57Богдан Гусков рейтингида бир нечта ўзгаришлар рўй берди 0 09:36Фомин Хитойдаги турнирда муваффақиятли старт олди, навбат Султоновга! 0 09:15Умар Нурмагомедов кейинги жангини қачон ўтказмоқчи эканлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви ўтказилади: "Пахтакор" "Бухоро"га қарши 0

07 май 14:15
Янгиликлар

Бошқалар

Бир бренд тарихи: FILA

Теглар :  FILAБрендИталия
FILA (Фила) компанияси ўтмиши Италияга бориб тақалади.

Аммо бугунги кунда у Жанубий Кореядаги энг катта спорт кийимлари, пойабзал ва аксессуарлари ишлаб чиқарувчиси фирмага айланган.

Бренд тарихи 1911 йилдан бошланади. Ўшанда Италия шимолидаги Биела шаҳрида ака-ука Филлар мазкур компанияни ташкил қилишди. Дастлаб фабрикада матолар, сўнгра ички кийимлар тайёрланди ва 1973 йилда ўзларининг шахсий спорт кийимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўша йили бугунги кунда машҳур бўлган компания логотипи ҳам қабул қилинди.

FILA бутун дунё бўйлаб спорт брендига айланишида унинг бизнес муаммоларини ҳал қилиш учун махсус таклиф этилган компания ижрочи директори Энрико Фраши олдида қарздор.

Теннис бўйича «Катта дубулға» турнирининг 11 карра чемпиони Бьорн Борг билан ўтказилган йирик реклама кампанияси туфайли бренд машҳур бўлиб кетди ва истеъмолчилар орасида меҳрини қозонди. Шунингдек, Ким Клийстерс, Мозес Танун, Альберто Томбо, Том Уотсон ва Райнхольд Месснер каби таниқли спортчилар билан имзоланган шартномалар туфайли ҳам компания яна бир кара шуҳрат қозонди.

2003 йилда компанияни бутун дунёда кўплаб филиаллари бўлган Aмериканинг Cerberus Capital Management корпорацияси сотиб олди. Компаниялар Sports Brands International орқали бошқарилган. Бироқ, Жанубий Корея филиалига мустақил равишда бизнес юритиш ҳуқуқи берилди. 2007 йилда FILA брендини жанубий кореялик ишбилармонлар сотиб олишди.

Aста-секин савдо белгиси Жанубий Кореяда ўзини намоён қилди ва спорт кийимлари, пойафзаллар ва аксессуарларининг энг йирик ишлаб чиқарувчисига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг