UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0 08:42Уимблдон. Драматик кечган Раҳимова - Саккари учрашув ғолиби тай-брекда аниқланди 0 08:03Роналду ЖЧдаги нохуш анъанасига чек қўйди 0 18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0

22 апр 18:02
Янгиликлар

Футбол

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Мўғулистон 15:0

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг тарихдаги энг йирик мағлубияти ҳақида фикрлашган эдик.

Бугун эса Мўғулистон терма жамоаси устидан қозонилган энг йирик 15:0 ҳисобидаги ғалабани ёдга оламиз. Аслида қандай бўлганди? Голларни кимлар урган? Бу ҳақда батафсил қуйида сўз боради.

Франциядаги мундиалга йўлланмани бой бериб қўйган терма жамоамизни галдаги жиддий ва расмий мусобақа кутиб турарди. Бошқарувни ўз қўлига олган бразилиялик Вега Да Силва Таиланддаги Осиё ўйинларига футболчиларни тайёрлайди.

Мазкур турнирда футболчиларимизнинг имкониятлари юқори чамаланди. Чунки, вакиллармиз амалдаги чемпион сифатида ташриф буюришаётганди. Тўрт йил олдин илк бор мусобақада қатнашган жамоамиз барчани лол қолдириб олтин медаллар билан юртимизга қайтишгани ҳали эсадан чиқиб улугурмаганди. Аммо, 1998 йилгача раҳбарият, мураббийлар штаби, футболчилар кўп нарса ўзгариб кетганини унутмаслик жоиз. Ҳар ҳолда аввалги иродали жамоадан деярли бирон-бир нарса қолмаган эди.

Қуръа натижаларига кўра жамоамиз Кувайт ва Мўғулистон билан “G” гуруҳида жой олди. Илк турда жамоамиз Кувайт билан 3:3 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Сўнгра Кувайт Мўғулистонни 11:0 ҳисобида таслим қилди. Ўша мусобақада гуруҳ икки босқичдан иборат эди. Биздан гуруҳдан иккита жамоа кейинги гуруҳ босқичга чиқарди. Бироқ биринчи ўринни эгаллаш жуда ҳам муҳим эди. Шу боис терма жамоамиз сўнгги турда Мўғулистонни камида 12 тўп фарқи билан мағлуб этиши керак эди. Ўша ўйинга қадар Ўзбекистоннинг энг йирик ғалабаси Камбоджа устидан қўлга киритилган 6:0 эди.

Мўғулистон билан беллашувга жанговар руҳда чиқиб келган ҳамюртларимиз илк дақиқаларданоқ мўғулистонликлар дарвозаси томон ҳужумлар ёмғирини ёғдиришни бошлашди. Биринчи бўлимни ўзида рақиб дарвозасига 10та гол урдик. Очиғи рақиб деярли қаршилик кўрсатмаган эди.

Кўпчилик ўша учрашувда Мўғулистон ўзининг савиясидан ҳам пастроқ даражада ўйнаганини айтади. Сергей Лебедов тўртта, Игорь Шквирин учта, Неъматулла Қуттибоев иккита, Андрей Акопянц битта гол уриб ҳисобни йирик кўринишга келтиришади. Иккинчи бўлимда эса Миржалол Қосимов уч бор, Қуттибоев битта, Шуҳрат Раҳмонқулов битта гол уриб рақиб дарвозаси тўрини титратади. Ҳисоб бундан ҳам йирик бўлиши мумкинлиги ҳақида кейинчалик кўп ўйинчилар таъкидлашган. Фақат, мураббий рақибни ҳурмат қилишни буюрган.

Мазкур босқичдан сўнг терма жамоалар тўрттадан яна гуруҳларга бўлинади. Унда жамоамиз КХДР, Ҳиндистон, Туркманистон каби термаларнинг тўсиғидан ўтиб чорак финалга йўлланмани қўлга киритади. Аммо, ярим финал остонасида Али Даи етакчилигидаги Эрондан тарсаки қабул қилади ва йирик 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлганди.

Осиё ўйинлари–1998. Гуруҳ босқичи.
Ўзбекистон – Мўғулистон 15:0
05.12.1998. Чиангмай. “700 йиллик юбилей” стадиони. 1000 томошабин.
Бош ҳакам
: Аллаберген Сапаев (Туркманистон)
Голлар: Сергей Лебедов 7, 18, 38, 45, Игорь Шквирин 9, 15, 20, Андрей Акопянц 23, Неъматулла Қуттибоев 29, 33, 47, Миржалол Қосимов 53, 57, 77, Шуҳрат Раҳмонқулов 83.
Ўзбекистон: Олег Беляков, Андрей Резанцев (Миржалол Қосимов ,46), Андрей Фёдоров, Сергей Лушан, Николай Ширшов, Александр Саюн (Шуҳрат Раҳмонқулов, 32), Сергей Лебедов, Рашид Ғофуров, Андрей Акопянц, Игорь Шквирин (Алексей Семёнов, 62), Неъматулла Қутибоев.
Бош мураббий: Убиража Вега да Силва


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг