UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

02 июн 21:20
Янгиликлар

Бошқалар

Бирйўла иккита Республика олий спорт маҳорати мактабига янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Холматов Комил Турниязович Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директор этиб тайинланди.

Комил Холматов 1966 йилнинг 7 май санасида Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ҳамда Республика педагогика илмий текшириш институти (аспирантура)да таҳсил олган.


Меҳнат фаолиятини эса Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасида бошлаган. Сўнгра Республика Байналминал маданият маркази иш бошқарувчиси, Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши ташкилий ва кадрлар бўлими бошлиғи, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали директори, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти Миллий ва Халқаро кураш турлари кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий кенгаши ходими, спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби йўриқчи-услубчиси, сув спорти турлари бўйича Республика олий спорти маҳорати мактаби директори, 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Юсупов Азимжон Раджапович спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директор этиб тайинланди.

Азимжон Юсупов 1976 йилнинг 13 апрелида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини шу илм даргоҳида талабалар касаба уюшмасининг қўмита раиси сифатида бошлаган. 2004 йилдан Тошкент ирригация ва мелиорация институти касаба уюшмаси қўмита раиси, сўнгра Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори, 2010-2014 йилларда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицей директори, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Маънавият тарғиботчиси» нодавлат таълим муассасаси ижрочи директори лавозимларида ишлаган.

2019 йил 11 январдан Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Комил Холматов ҳамда Азимжон Юсуповларга масъулиятли лавозимларда омад тилаб қолади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг