UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

12 фев 19:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол? Головкин? Буларнинг ҳаммаси миш-ми? Канелонинг мураббийи ойдинлик киритди

Теглар :  Сауль Альварес
Сауль Альварес Эдди Хирни билан шартнома имзоладими?

Куни кеча Сауль Альварес (57-1-2, 39 КО) Эдди Хирннинг "Matchroom Boxing" жамоаси билан икки жанглик шартнома имзолаш арафасида тургани ҳақидаги миш-мишлар мексикаликлар жамоаси томонидан рад этилди.

"Канелонинг навбатдаги жанги учун таклифлар борлигини эълон қилишдан хурсандман. Музокаралар жараёни ҳамон давом этмоқда. Якуний қарор қабул қилинмади”, - деди Альвареснинг мураббийи Тwitter'да.

ESPN маълумотларига кўра, Альварес ва Хирн камида 85 миллион долларлик икки жангдан иборат шартнома бўйича келишувга эришдилар. Тарқалган маълумотларга кўра, биринчи жангда Сауль гўёки ярим оғир вазн тоифасига қайтади ва у ерда май ойида WBА чемпиони Дмитрий Биволга қарши баҳс олиб боради. Ушбу шартнома бўйича таклиф қилинган иккинчи жанг сентабрь ойида ўрта вазнда IBF чемпиони Геннадий Головкин билан трилогия бўлади.

Таъкидланишича, Канело энди Showtime/PBC таклифини (май ойида Жермалл Чарло билан жанг қилиш) кўриб чиқмаяпти, бироқ унинг жамоаси буни тасдиқламади.

"Айни пайтда, кеча эълон қилинган барча маълумотлар асоссиз. Шартнома имзолангандан сўнг, жамоамиз биринчи бўлиб жамоатчиликни хабардор қилади", - дея таъкидлади Рейносо.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 фев 19:01:24
Boks
Nima bula qórqivottimi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг