UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

17 апр 15:37
Янгиликлар

Бошқалар

Биз янада кучли бўламиз!

Бугун коронавирус пандемияси ўзининг кўлами ва миқёсига кўра мислсиз глобал инқирозга, бутун башарият тақдири ва жаҳон иқтисодиёти учун ғоят жиддий синовга айланди.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, молия, транспорт-коммуникация ва спорт соҳалари ҳам бундан азият чекмоқда.

Иқтисодий жиҳатдан қудратли ва соғлиқни сақлаш тизими ривожланган давлатлар ҳам эндиликда бу офатдан саросимага тушаётгани сир эмас. Ана шундай мураккаб шароитда Ўзбекистонда танланган йўл,
Президентимизнинг шу йил 19 март кунги 5969-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 23 март кунги 176-сонли қарорида белгиланган қатъий чора-тадбирлар коронавирусни “жиловлаш”, инфекциянинг аҳоли ўртасида кенг тарқалишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Юртбошимиз томонидан ўтказилаётган ҳар бир видеоселектор йиғилишида халқимизга мурожаат қилиниб, юртдошларимизни бир мушт бўлиб жипслашиш, ҳамжиҳатликда карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилишга чақирилмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ҳам юқоридаги Фармон ва қарор ижросини сўзсиз таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Аввало, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда қўшма қарор қабул қилинди. Унда спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ва бошқа мусобақаларга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинлари, республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган спорт тадбирлари ва мусобақалар вақтинча тўхтатилди.

Спортчилар эндиликда индивидуал режа асосида машғулотларни олиб бормоқдалар, мураббийлар томонидан уларни назорат қилиш йўлга қўйилди. Қўмитада тузилган тезкор штаб бу ишларни мувофиқлаштириб турибди. Барча ходимлар карантин даврида уйда бўлишлари, карантин талабларига қатъий риоя қилишлари, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари ҳақида уларга мунтазам тушунтириш ва огоҳлантиришлар бериб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Қўмита ходимларининг муайян қисми меҳнат қонунчилиги талаблари бўйича навбатдаги меҳнат таътилига чиқарилди. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан шу йил 25 март куни тасдиқланган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида Қўмита иш фаолияти узлуксиз онлайн ва масофадан ишлаш режимига ўтказилди.

Онлайн тарзда ходимлар ҳар куни жисмоний машғулотларда фаол иштирок этмоқдалар, заруриятга қараб, масъул ходимларнинг бу борадаги ҳисоботлари ҳам эшитиб борилмоқда.

Қўмита касаба уюшмаси томонидан ходимларни карантин даврида ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оила даврасида маданий-маърифий тадбирлардан баҳраманд бўлишларига кўмаклашилмоқда. Айни вақтда, ходимлар уй шароитида вақтни самарали ўтказиш, спорт, пазандалик ва китобхонлик сирлари ҳақида ўртоқлашишмоқда.

Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз, ва ишончимиз комилки, бирдамликда бу синовларни муваффақият билан енгиб ўтамиз.

Биз бу синовларни енгиб, янада кучли бўламиз!

МОҚ Юридик хизмат департаменти
директори Маҳмуд ЯРМАТОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг