UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

20 июн 18:59
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

Бизда 12 та лицензия: Дзюдочиларимиз лицензиялар сони бўйича рекордни янгилашди

Теглар :  ДзюдоПариж-2024
Париж-2024 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи терма жамоамиз таркиби тасдиқланди.

Ўзбекистон дзюдоси тарихида рекорд даражадаги иштирокчи олимпия ўйинларида иштирок этади. Эркаклар тўлиқ (7 дзюдочи) таркибда, аёллар эса 4 та вазнда Парижга боришади. Шунингдек, дзюдочиларимиз жамоавий микст баҳсларида ҳам қатнашишади. 

Шу тариқа, Париж-2024 Олимпиадаси учун қўлга киритилган лицензияларимиз 11+1 кўринишида бўлди. 

Маълумот учун, бир нечта вазн тоифасида камида икки нафардан Олимпиада рейтинг поғонасидаги дзюдочимиз бор эди. Лекин Олимпия ўйинларида ҳар бир давлатдан фақат бир нафардан дзюдочи иштирок эта олади.

Париж-2024 Олимпиадасига борадиган таркиб:

Эркаклар:

-60 кг: Достон Рўзиев 

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Муроджон Йўлдошев  

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Алишер Юсупов


Аёллар:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-70 кг: Гулноза Матниязова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг