UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0

16 дек 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Блогер Жейк Пол рақибини биринчи раундда нокаутга учратди

Таниқли блогер-боксчи Жейк Пол профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказди.

АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида ташкил этилган оқшом доирасида у ҳамюрти Андре Августга қарши рингга кўтарилди. Америкалик 26 ёшли Жейк жангни имкон қадар тезроқ якунлашга ваъда берганди ва у буни амалда уддалади. Пол биринчи раунднинг иккинчи дақиқаси ўттиз иккинчи сонияси ўтиб бораётган бир паллада рақибини ўнг томондан йўллаган апперкот зарбаси эвазига нокаутга учратди. 

Шу тариқа, Жейк Пол кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлади. У бундан аввалги жангида ҳакамларнинг айри қарори билан британиялик профессионал боксчи Томми Фьюрига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Шу йилнинг августида эса у собиқ UFC жангчиси Нейт Диасни мағлуб этган эди.

Бугун Пол профессионал боксдаги саккизинчи ғалабасини қўлга киритди. У фаолияти давомида Бен Аскрен, Андерсон Сильва, Тайрон Вудли сингари таниқли аралаш яккакураш усталаридан устун келган. Жейк Полнинг PFL лигаси билан шартномаси бўлиб, келаси йили аралаш қоидалар бўйича ҳам дебют қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг