20 май 08:04
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боб Арум: "Ломаченко Хэйнига қарши жангда аутсайдер эканлиги тушунарсиз"
Учта вазнда собиқ чемпион Василий Ломаченконинг промоутери Боб Арум енгил вазн мутлақ чемпиони Дэвин Хейнига қарши жанг олдидан ўз фикрларини билдирди.
Ушбу жанг бизнинг вақт билан эртага тонгда Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
"Ломаченко - аутсайдер? Букмекер эмасман ва шу сабабли бу борада нимадир дея олмайман. Менимча, ушбу жанг олдидан икки боксчининг имкониятлари тенг", - деди Арум.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченко профессионал боксда 2013 йилда дебют қилган. Сўнгги жангида у америкалик Жермейн Ортисни мағлуб этган. Бу Ортис учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлганди.
Хэйнининг сўнгги жанги эса австралиялик кичик Жорж Камбососога қарши реванш жанги бўлган ва ўшанда ҳам у ғалаба қозонганди.
Ҳавола :
Манба : FightHype.com
Фикрлар