UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0

02 дек 12:46
Янгиликлар

Дзюдо

Бобонов, Йўлдошев, Матниязова сингари номдор дзюдочиларимиз курашган Токио "Катта Дубулға" турнирининг илк кунини медалсиз якунладик

Хабар берганимиздек, Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг сўнгги "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг илк куни терма жамоамизнинг 6 нафар вакили медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқди. Улар орасида Олимпия ўйинлари совориндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов ҳам бор эди. Тўғридан-тўғри иккинчи даврадан курашга киришган -90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз венгриялик Роланд Гозни мағлуб этди. Учинчи босқичда болгариялик Ивайло Ивановдан устун келди. Чорак финал беллашувида эса италиялик Кристиан Парлатига ютқазиб қўйди. Бобонов Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг финалида айнан Парлатини таслим этган эди. Давлат бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида россиялик Михаил Иголниковга ҳам имкониятни бой берди.  

-81 кг вазндаги ёш дзюдочимиз Нурбек Муртазоев биринчи босқичда Шри-Ланка вакили Ражитҳа Нуварапакшадан енгилди. Ушбу вазндаги иккинчи вакилимиз Мусо Собиров эса илк даврада молдовалик Михаил Латишевга ютқазди. 

Биринчи кунги беллашувларда дзюдочиларимиз орасида энг яхши натижани Муроджон Йўлдошев қайд этди. Франциялик Элиот Преве, филиппинлик Габриэль Бенедиктни мағлубиятга учратган Йўлдошев чорак финалда грузиялик Гиорги Терашвилига ютқазиб қўйди. Муроджон ўтиш баҳсида россиялик Данил Лаврентевдан устун келди. Аммо бронза медали учун кечган беллашувда италиялик Мануэль Ломбардодан енгилди ва Токио "Катта Дубулға" турнирини 5-ўринда якунлади.  

Йўлдошев татамига чиққан -73 кг вазн тоифасида яна бир дзюдочимиз Обидхон Номонов ҳам ўз омадини синаб кўрди. Иккинчи даврадан баҳсларга қўшилган ҳамюртимиз испаниялик Хорхе Гарсия Канони енгди, аммо учинчи босқичда россиялик Данил Лаврентевга ютқазиб қўйди.   

Аёллар ўртасидаги мусобақада иштирок этган ягона вакиламиз Гулноза Матниязова учун қуръа омадсиз келганди. -70 кг вазндаги тажрибали дзюдочимиз илк даврада япониялик Шиҳо Танакага имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Токио "Катта Дубулға" турнирининг илк кунидаги иштирокини медалсиз якунлади. Эртага қолган дзюдочиларимиз баҳсларга киришишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг