UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Жиззахда 4 млрд 634,2 млн сўм эвазига бунёд этилган Қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 19:02Шавкат Раҳмонов қандай ҳолатда UFC чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлиги айтилди 0 18:30Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:48Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди 0 17:05"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди 0 16:46Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди 0 16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0

28 апр 15:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича жаҳон чемпионига икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди

Хабарингиз бор, яқинда Польшанинг Кельце шаҳрида ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида мамлакатимиз ёш чарм қўлқоп усталари ҳам муносиб иштирок этишган эди.
Терма жамоамиз аъзолари Польшадан 3та олтин, битта кумуш ва 6та бронза медали билан ортга қайтишди.

Жумладан, мамлакатимиз бокси тарихида илк жаҳон чемпиони бўлган боксчи қиз Нигинахон Ўктамова яқинда Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан енгил автомобиль (Nexia 3) билан тақдирланган эди.

Кеча боксчимиз ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Иштихон туманида ҳам тантанали равишда кутиб олинди. Нигина Ўктамовани тақдирлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Иштихон тумани ҳокимлиги, Туризм ва спорт бўлими, Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, чемпионнинг яқинлари ва ёшлар иштирок этди. Шундан кейин туман марказидаги “Устозлар боғи”да чемпион қиз шарафига тантанали қутлов тадбири ташкил этилди.

Тадбирда қатнашган Иштихон тумани ҳокими Ш.Негматов Нигинани эришган юксак ғалабаси билан қутлаб, унга туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совға, икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилганлиги ҳақидаги сертификатни топширди.

Шу ўринда бир мулоҳаза: ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган қиз спортда эришган улкан ғалабаси туфайли ҳам автомашинали, ҳам уйли бўлмоқда. Юртимизда Нигинага ўхшаган ёшлар камми? Шундай экан, юртимиз ёшларини спорт билан шуғулланишга, ўз иқтидорини намоён этишга, Осиё ва жаҳон чемпиони, Олимпиада ўйинлари ғолибига айланиб катта-катта мукофотларни қўлга киритишга чорлаймиз.

Тўғри, ҳаммага ҳам чемпион бўлиш насиб этмас, аммо сиз ҳар бир инсон учун энг ОЛИЙ соврин – саломатлигингизни мустаҳкамлашга эришасиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг