UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

05 апр 16:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди

Боксчи Саят Ильясов Истанбул (Туркия) шаҳрида ўтказилаётган Ахмет Комерт хотирасига бағишланган турнирда Қозоғистон терма жамоаси таркибида муваффақиятли дебют қилди.

Турнирнинг илк босқичида 65 килограммгача вазн тоифасидаги Саят Ильясов туркиялик Айкол Мизанга қарши жанг қилиб, ҳакамларнинг якдил қарори (5:0) билан ғалаба қозонди. Чорак финалда у қирғизистонлик Омар Ливазани 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бугун мусобақа ярим финалида Саят ўзининг ўзбекистонлик собиқ жамоадоши Илҳомжон Эргашевга қарши рингга чиқади.

Ильясов — этник қозоқ бўлиб, аввал Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. У терма жамоамиз сафида 22 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионига айланган, 2025 йилги IBA жаҳон чемпионатида иштирок этган. 2026 йил бошида расман спорт фуқаролигини ўзгартирган Ильясов ҳозирда Манғистау вилояти ва Қозоғистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг