UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

14 ноя 08:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда кутиб олинди + ФОТО

Хабар бериб ўтганимиздек, 30 октябрь - 12 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Умумий ҳисобда эса эркаклар ва аёллар терма жамоамиз 6 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди. 

Чемпионатда муваффақиятли қатнашган терма жамоамиз аъзолари бугун тунда юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. 

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Авазжон Каримов, мухлислар, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 


 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг