UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07"Биз айнан шу зарбани ишлагандик" - Сонг Ядонг нокаут ҳақида 0 11:40"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди 0 11:13Двалишвили Нурмагомедовнинг мағлубиятига битта эмоджи билан муносабат билдирди 0 10:49Ҳумоюн билан жанг қилиши кутилган Мадраҳимов Тошкентга октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 10:22Ислам Махачев Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубияти ҳақида гапирди 0 09:57Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита қизиқарли учрашув бор 0 09:23Lausanne Grand Slam 2026. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Тўрабоев ҳам бор! 0 08:55Умар Нурмагомедов кечаги кутилмаган нокаутига илк бор изоҳ берди 0 08:26Жасурбек "Тайсон" Жўраев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:54"Интер Майами" "Монреаль"ни тор-мор этди. Мессидан покер 0 07:31Оғир вазн келажаги сифатида эътироф этилган Мозес Итаумани чуқур нокаутга учратишди 0 22:32Lausanne Grand Slam 2026. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунни ҳам медаль билан якунлади 0 21:11Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 0 20:44Робиньонинг 18 ёшли ўғли "Женоа"га ўтмоқда 0 20:18UFC Fight Night 286 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0

21 июл 19:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича терма жамоа мураббийи Фаррух Қиличев

Теглар :  Фаррух Қиличев
Барчага маълумки, ўзбек бокс мактаби ўз нуфузига эга.

Ўзининг ажойиб натижалари ва кучли тарбияланувчилари бунда муҳим роль ўйнайди. Бугун биз замонавий ўзбек боксига ўзининг ҳиссасини қўшишга улгурган ёш мураббий ҳақида маълумотлар бермоқчимиз. 

Қиличев Фаррух Комилович - 1985 йили Жиззах шаҳрида туғилган. 10 ёшидан бошлаб бокс билан шуғуллана бошлаган ва ёшлигиданоқ ўз олдига жиддий мақсадларни қўябошлаган. Спортчилик фаолияти давомида Ўзбекистон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларнинг кўп карра чемпиони бўлган.

1999 йилда Чирчиқ олимпия захиралари коллежига ўқишга киради. 2004 йилда эса ЎзДЖСУга ўқишга киради. Чирчиқдаги коллеж мураббийлари Рустам Саидов ва Тўлқин Қиличев унда нафақат спортчилик, балки мураббийга ҳос бўлган ҳислатларни сезишади ва унга мураббийлик жамоасида ишлашни таклиф қилишади. 2005 йилдан бошлаб Фаррух мураббийлик фаолиятини бошлайди. Коллежда фаолият олиб бораётган Қиличев мураббийлик сир-асрорларини ўрганади, ўз устида тинимсиз ишлайди, жаҳон боксида рўй бераётган бокс янгиликларини диққат билан кузатиб боради. 

2016 йилда Фаррух Қиличев Чирчиқ олимпия ўазиралари коллежи мураббийлар штаби бошқарувини қўлга олади ва ўшандан буён ўзбек бокси равнақи йўлида меҳнат қилиб келмоқда. 

У мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистон чемпионлари ва халқаро турнирлар ғолиблари бўлган ёш боксчиларни тарбиялаб келмоқда. Унинг шогирдлари доимо терма жамоа сафида муносиб натижаларни қўлга киритиб келишмоқда. 

Улар орасида қуйидаги боксчиларни алоҳида кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

 

Дилшодбек Рўзметов

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати кумуш медаль соҳиби (Тошкент, 2015)

Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби (Санкт-Петербург, 2015)

Катталар ўртасида жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби (2019, Екатеринбург)

 

Жаҳонгир Раҳмонов

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби (Тошкент, 2015)

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бронза медали соҳиби (Бангкок, 2018)

III Ўсмирлар Олимпиадаси совриндори (2018, Буэнос-Айрес)

 

Тимур Эргашев

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби (2017, Бангкок)

 

Тимурбек Садуллаев

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби (2015, Тошкент)

 

Руслан Абдуллаев 

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бронза медали соҳиби (2017 йил)

 

Шавкат Болтаев 

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати чемпиони (2019, Қувайт)

 

Феруза Казакова 

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати чемпиони (2019, Фужайра)

 

Бундан ташқари Фаррух Қиличев Рустам Саидов ва Тўлқин Қиличев билан бирга Баҳодир Жалоловдек жаҳон чемпионини тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшган. 

 

2019 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Шуҳрат" медали билан тақдирланган. 

Оилали, уч нафар фарзанди бор. Чирчиқ шаҳрида яшайди. Аммо асосий вақтини терма жамоа йиғинларида ўтказади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси Фаррух Қиличевнинг ҳиссасини юксак қадрлайди ва ҳурмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг