UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

30 июн 21:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс: Эртанги кун чемпионлари Нукусда аниқланди

Теглар :  Бокс
Жорий йилнинг 21-28 июнь кунлари Нукус шаҳрида 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳслари ҳам янгича кўринишда ташкил этилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистонда боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши юртимизда мазкур спорт турининг оммавийлигини таъминлаш, иқтидорли спортчиларни саралашнинг янгича тамойиллари яратилишига хизмат қилмоқда. 

Мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоят жамоаларидан 150 нафардан зиёд ёш чарм қўлқоп усталари 11 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Айтиш лозимки, бундан бир-икки йил муқаддам ўтказилган республика миқёсидаги бокс мусобақаларида у ёки бу ҳудуд ёшлари масъулларнинг эътиборсизлиги сабаб қатнаша олмасди. 

2021 йилдан эътиборан Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ишнинг тўғри ташкил этилиши натижасида ҳудудларнинг барчаси мусобақаларда тўлиқ таркиб билан қатнаша бошлашди. Бу эса истеъдодли ёш боксчиларни аниқлашда, селекция ишларининг самарали олиб борилишида қўл келмоқда.

-Давлатимиз раҳбари томонидан боксни ривожлантириш тўғрисидаги қарорнинг имзоланиши Ўзбекистон боксидаги мавжуд ютуқ ва муаммоларни, қилиниши керак бўлган ишларни бутун буйи-басти билан кўрсатиб берди. Мамлакатимизда бокс мусобақаларининг ортиши ўз-ўзидан жангларни ташкил этиш, бошқариш учун зарур бўлган мутахассислар, ҳакамлар заҳираси, уларнинг билим даражаси борасидаги камчиликларимизни намоён этди. Шу боисдан ўтган 3-4 ой давомида бокс ҳакамларини, мутахассасларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича бир қатор семинарлар, амалий машғулотлар ўтказдик. Нукусда ўтказилган Ўзбекистон кубоги қайсидир маънода ҳакамлар учун ҳам амалий машғулот майдони бўлди, - дейди Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Бекжон Юсупов. 

Деярли бир хафта давом этган Ўзбекистон кубоги баҳсларидаумумий ҳисобда 260 та бокс жанги ўтказилди. Муросасиз жанглар натижасига кўра, ўз вазн тоифаларида Асилбек Жалолов, Муҳаммадқодир Мамуржонов, Иброҳим Дониёров, Сухроб Аминов, Мирзамахмат Мирзабеков, Самандар Солижонов, Азизбек Тожиев, Жасурбек Йўлдошев, Нусрат Тоҳиров ва Али Нуранов ғолиблик шохсупасига кўтарилишди.

- Мазкур ёш тоифасидаги иқтидорли боксчилар келажакда Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бугун улар 17-18 ёшдаги спортчилар. 2-3 йилда айнан шулар орасидан сараланганлар бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини ташкил этади, -дейди бокс бўйичаЎзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Хамид Тангриберганов.

Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида энг кўп медалларга эга бўлган Қорақалпоғистон, Тошкент, Бухоро ва Андижон вакиллари совринли ўринларни эгаллашди.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг