UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0

05 дек 15:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс ҳакамлари фаолияти ривожлантирилади: Ўзбекистон бокс федерацияси катта семинарни бошлади + ФОТО

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ва мусобақа расмийлари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган янги стратегия ишлаб чиқди.

Ушбу лойиҳа доирасида ҳакамлик бўйича танлов эълон қилинди, юртимизга AIBAнинг тажрибали инструкторлари таклиф қилинди, шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида ишлаш учун барча қитъадан 8 нафар уч юлдузли ҳакамлар юртимизга етиб келишмоқда. 

Бугун мазкур стратегия доирасида ҳакамлар учун катта семинар ташкил этилди. Тадбирни Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев очиб берди. Бош котиб ўз чиқишида ҳакамликни ривожлантириш долзарб масала эканлиги, ушбу йўналишни ривожлантирмай туриб, ёш ва истеъдодли боксчиларни селекция қилиб бўлмаслиги ҳақида гапирди. 



Шундан сўнг, Ўзбекистон бокс федерацияси халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи Шоҳид Тиллабоев ҳакамлар фаолиятини ривожлантиришга оид стратегия мазмуни билан тушунтирди. У шунингдек, бугунги семинарни олиб бориш учун юртимизга келган AIBAнинг тажрибали инструкторлари Эндрю Коулфильд (Шотландия) ва Игорь Билецкий (Украина)ни таништирди. Шунингдек, ҳакамлик йўналишини ривожлантириш стратегиясидаги лойиҳалар ҳақида гапириб берди.


Шундан сўнг семинар инструкторлари сўзга чиқиб, ташкил этилаётган семинар бўйича ўз режалари ҳақида гапириб ўтишди. 

Сўнгра Шоҳид Тиллабоев томонидан стратегия тақдимоти иштирокчиларга намойиш этилди. Унда йўлга қўйилаётган тизим, ишни олиб бориш ва бошқа масалалар тушунтириб берилди. 

Унга кўра, эндиликда бокс ҳакамлари учун "TOP-10" рейтинг тизими шакллантирилади. Ушбу рейтинг айни пайтда юртимизда бўлиб турган нейтрал, ҳорижий инструкторлар томонидан тузилади. Семинардаги имтиҳон якунлари ва Ўзбекистон чемпионатидаги иштирокига қараб, ҳакамлар учун рейтинг шакллантирилади. Энг кучли ўн нафар рефери эса Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан рағбатлантириб турилади. Шунингдек, халқаро мусобақаларда ишлаш имкониятига эга бўлади. 

Бундан ташқари, жанг натижасини баҳолашда атайин ноҳолисликка йўл қўйган ҳакамларга нисбатан чоралар кучайтирилиши алоҳида қайд этилди. 

Шотландиялик Эндрю Коулфильднинг маърузаси орқали ўзбекистонлик ҳакамлар ўзлари учун зарур ва қимматли бўлган маълумотларни олишди. 

Семинар эртага ҳам давом эттирилади. Унда иштирокчилар учун имтиҳонлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг