UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0

30 апр 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Осиё чемпионати совриндорлари тантанали равишда кутиб олинди

Хабар бериб ўтганимиздек, Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари 1та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритишди.

Қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз кеча кечқурун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, Республика олимпия захиралари спорт коллежида таҳсил олаётган ёш боксчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этишди.

Мусобақада совриндор бўлган спортчиларимиз рўхатини яна бир маротаба эътиборингизга ҳавола этамиз:

Олтин:

-56кг: Абдумалик Халаков

Кумуш:

-52кг: Самандар Холмуродов

-81кг: Тимур Мержанов

-91кг: Жавоҳир Тоғаймуродов

+91кг: Жамшидбек Маҳмадалиев

Бронза:

-69кг: Жаҳонгир Раҳмонов

-75кг: Наво Тамазов.

Қизлар:

-60кг: Маҳлиё Раҳимова

Эслатиб ўтамиз, мусобақада олтин медаль соҳибига айланган Абдумалик Халаков октябрь ойида бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг