UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Кечаги ғалабадан сўнг Пеп Гвардиола ўз фикрларини билдирди 0 13:36UFC жангчиси: "Махачев Билол Муҳаммаддан анча кучли" 0 13:15Фомин Shymkent Men турниридаги юришини бошлади 0 12:54Топурия UFC 317 турнирида чемпионлик жанги ўтказади 0 12:33Анчелотти истеъфога чиқса, "Реал"ни ЖЧга ким олиб бориши мумкинлиги эълон қилинди 0 12:12WTA рейтинги. Абдураимова даҳшатли тарзда пастлади, у тез орада Топ-1000`ни тарк этса керак 0 11:51Исраэль Адесанья UFC раҳбарларига қайтаётани хабарини берди, рақиб ҳам маълум 0 11:30Султонов Рим "Челленжер"ида биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 11:09Ўзбекистон кубоги. Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:48Чироқчилик фахрий самбочилар Осиё-Океания чемпионатида 3 та медаль қўлга киритишди 0 10:27Тарихдаги энг юқори даромадли спортчилар ТОП-10`лиги маълум қилинди 0 10:06Шахмат. Олий лиганинг 1/4 финалида кутилмаган натижалар 0 09:45"Манчестер Сити" охирги дақиқадаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлуб этди + ВИДЕО 0 09:24Porsche Tennis Grand Prix турнирида кутилмаган якун 0 09:00Расман: WBA Шаҳрам Ғиёсов ва Жарон Эннис жангига буйруқ берди 0

12 июл 11:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Осиё ўйинларидан учта вазн олиб ташланди, Олимпиада чемпиони мусобақага бормайди

Хабарингиз бор, август ойида Индонезияда Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Маълумки, бокс Ўзбекистон спорт делегациясига кўплаб медаллар тақдим этадиган йўналиш ҳисобланади. Бунгача Олимпия ва Осиё ўйинларида эркаклар ўртасидаги мусобақаларда 10та вазн тоифасида баҳслар ўтказиларди.

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, бу йилги Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида 7та вазн тоифасида баҳслар ташкил қилинади. Мусобақада эркаклар ўртасида 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75 килограммгача, аёллар ўртасида эса 51, 57, 60 кг вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади.

Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсак, яқин вақтларда терма жамоамиз Жакартага қандай таркибда йўл олиши ҳақида маълумот берамиз. Ҳозирча, фақатгина Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Осиё ўйинларида иштирок этмаслигини айтиб ўтишимиз мумкин.

Olamsport.com'ни кузатиб боринг. Тез орада боксчиларимиз қандай таркибда мусобақада иштирок этишлари маълум бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
12 июл 14:58:00
Bek
Вазн тоифалари қисқарганлигидан максимал фойдаланиш керак. Агар боксчилар буни эплай олса Бектемир 75 кг.да ва Исроил 69 кг.да Осиё ўйинларига қатнашиши керак. Шунда натижалар хам юқори бўлар эди. Чунки 69 кг бизнинг оғриқли нуқталаримиздан бири.
   
12 июл 20:23:04
JasurBeK
Darhaqiqat, Madrimov va Meliquziyevni 1vazn pastga tushirish kerak. Shunda nafaqat osiyoda, balki dunyoda ham 1-o'rin uchun umumjamoa hisobida imkoniyatimiz oshadi
   
12 июл 20:21:13
JasurBeK
56kg ishonchli qo'larida. M.Mirzaxalilov hali bu vaznda Zoirov va Axmadaliyevlardanda yaxshi natijalar ko'rsatishiga ishonaman. Miraziz Jakartadagi o'yinlarda yangi nomlar sifatida ochiladi
   
12 июл 14:55:54
Bek
Ха Шахобиддин буни сезган шекилли, яқинда у ва Хуршид Тожибоев профессионал боксга ўтиш бўйича промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани бўйича хабар чиққан эди. Икаласигаям жуда кучли боксчилар ва омад уларга.
   
12 июл 14:14:01
Inomjon
Osiyoliklar ozlarini obrosini o'zi tushirdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг