UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:26Нурмагомедов Ядонг билан жанг олдидан ҳозирги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:57Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 07:31Пимблетт, Холлоуэй ва Стивсон "ғалабалари сабаб" жаримага тортилди 0 19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0

18 дек 23:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс рассомлари танлови: Токио Олимпиадаси чиптаси кимга насиб этди? + ФОТО

Теглар :  Рассомлар
Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан рассомлар учун махсус танлов эълон қилинганди.

Танлов шартларига кўра, рассомлар ўзбек боксчи ва мураббийларига бағишланган суратларни чизишлари лозим эди. Ғолиб эса ажойиб совға - Токио Олимпиадаси йўлланмаси ваъда қилинганди. Бугун Миллий олимпия қўмитасида ушбу танлов якунларига бағишланган тантанали маросим ташкил этилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур, таниқли актёр Рустам Сагдуллаев, Ўзбекистон рассомлар уюшмаси вакиллари, танлов иштирокчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Танловда кўплаб суратлар, 100 га яқин иш қатнашди. Бу ўз навбатида ҳайъат аъзолари томонидан ғолибларни аниқлаб олишда катта қийинчилик туғдирди. Аммо якунда барибир узоқ баҳс-мунозаралардан сўнг махсус комиссия томонидан ғолиб аниқланди. 

Унга кўра, ҳайъат аъзолари Лутфулло Қодировни энг олий мукофот - Токио Олимпиадаси йўлланмасига лойиқ кўришди. Ғолибимиз чизган суратларининг аҳамиятли томони шундаки, Лутфулло ўз суратларини қўлда эмас, оёқлари билан чизган эди. Иккинчи ўринни Умар Ражабов эгаллаган бўлса, учинчи ўриндан Лазиза Тўлаганова жой олди. 

Бугунги финал тадбирига етиб келган барча иштирокчиларга Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан махсус совғалар - Исроил Мадримовнинг имзоси туширилган бокс қўлқоплари тақдим этилди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


 

(1-ўрин)


(2-ўрин)


 

(3-ўрин)


Тадбирдан суратларни томоша қилинг:



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг