UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

04 июл 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчи йигитларимиз нима учун Қозоғистондаги Жаҳон кубогига боришмади? Бокс федерацияси бунга муносабат билдирди

Айни кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича World Boxing ташкилотининг Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг фақат аёллар терма жамоаси иштирок этмоқда. Эркаклар терма жамоамиз эса баҳсларда қатнашмаяпти. 

Бу масалада Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Йигитлар кўп жанглар ўтказишди. Жароҳат ва ортиқча юкламалардан сақланиш мақсад қилинган. Ўз режамиз бўйича ишни давом эттиришга қарор қилдик. 

Бу мусобақада яхши қатнашиш учун боксчиларни яхши формага олиб кириш керак. Формага кирсак, олдинда Ливерпулдаги Жаҳон чемпионатига оз вақт қолмоқда. Кейин йигитларни яна формага олиб кириш мураббийлар учун қийинчилик туғдириши мумкин. Шу сабабли биз асосий эътиборни Ливерпулдаги жаҳон чемпионатига қаратамиз ва мураббийлар штаби тузиб чиққан режага биноан иш қиламиз", - деди Шоҳид Тиллабоев Olamsport.com сайти журналисти Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда. 

Эслатиб ўтамиз, World Boxing томонидан ташкил этиладиган ва Ливерпуль мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати 4-14 сентябрь кунлари ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг