UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0

18 фев 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз Болгарияда ўтказиладиган нуфузли "Странжа" мусобақасига жўнаб кетишди

Теглар :  Странжа
20-27 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга "Странжа" анъанавий 73-Халқаро турнир бўлиб ўтади.

Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади. Мусобақа эркаклар ўртасида 13 та, аёллар ўртасида эса 12 та вазн тоифасида ташкил этилади. Турнирда қатнашувчи терма жамоамиз аъзолари бугун мусобақага йўл олишди. 

Терма жамоамиз Болгарияга қуйидаги таркибда жўнаб кетишди:

Аёллар: 

-51 кг: Турсуной Раҳимова 

-57 кг: Ситора Турдибекова

-60 кг: Райҳона Қодирова 

-69 кг: Соҳиба Рузметова 

-75 кг: Мавлуда Мавлонова 


Эркаклар: 

-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов 

-57 кг: Абдумалик Халаков 

-63 кг: Мужибилло Турсунов 

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов 

-75 кг: Саиджамшид Жаффаров 

-81 кг: Одилжон Аслонов 

-92 кг: Мадияр Саидрахимов 

+92 кг: Лазизбек Муллажонов

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Даврон Гафуров, Абдувохид Жалолов, Элшод Расулов, Ильяс Раҳимжанов, Хамза Авезов, Ислом Таджибаев.

Ҳамюртимиз Бекжон Юсупов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Olamsport изоҳи: 25 та вазн тоифасида ташкил этиладиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон 13 нафар боксчи билан қатнашаётгани бироз тушунарсиз. Аввалроқ, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси ҳар бир вазн тоифасида икки нафардан боксчи билан иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.  

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 фев 12:05:54
Vista 1981
Iqboljon Xoldorovga xam qachondir imkoniyat berasizlarmi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг