UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 0 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0

31 июл 20:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Камондан отиш, Париж-2024

Боксчиларимизда ғалаба, Бобоновда сенсацион мағлубият ва бошқа натижалар (5-кун якунлари)

Бугун, 31 июль куни Париж Олимпиадасининг 5-кун беллашувлари ўтказилди.

Кун давомида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишди: 

Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли қайиқлар, жуфтлик. Шаҳзод Нурматов/Собир Сафаралиев - С финалда ўз гуруҳида  3-бўлиб маррага келди. Йигитларимиз Олимпиадани умумий ҳисобда 15-ўринда якунлашди. 

Дзюдо. Давлат Бобонов (-90 кг) - илк босқичда Арам Григорянга мағлуб бўлди.

Дзюдо. Гулноза Матниязова (-70 кг) - биринчи босқичда КХДР вакиласини мағлуб этди, иккинчи босқичда япониялик рақибга мағлуб бўлди.

Бокс. Абдумалик Халоков - Небил Ибраҳим (Швеция) (-57 кг) - Абдумалик Халоков 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Камондан отиш. Амирхон Содиқов - 1/32 финалда аргентиналик рақибни 6:2 ҳисобида мағлуб этди, 1/16 финалда Олимпиада чемпиони ҳисобланган италиялик рақибга 4:6 ҳисобида ютқазди. 

Камондан отиш. Зиёдахон Абдусатторова - 1/32 финалда чехиялик рақибасига 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Муҳамед Ал Авади (Миср) (-71 кг) - Асадхўжа Мўйдинхўжаев 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


19:37. Асадхўжа Мўйдинхўжаев мисрлик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди!


18:25. Зиёдахон Абдусатторова 1/32 финалда чехиялик рақибасига 2:6 ҳисобида ютқазди. Афсус...


17:31. Камондан отиш. Амирхон Содиқов Лондон Олимпиадаси чемпиони, Токио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби ҳисобланган италиялик Мауро Несполига қарши баҳсда 4:6 ҳисобида ютқазди. Спортчимиз баҳсни жуда яхши бошлаганди. Афсуски якунда италиялик мерган тажриба эвазига вазиятни ўз томонига оғдириб кетди... Эххх...


16:44. Энди Амирхон Содиқов 17:10 дан сўнг 1/16 финалда италиялик Мауро Несполига қарши баҳс олиб боради.


16:35. Камондан отиш. Амирхон Содиқов аргентиналик рақибини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 1/16 финалга йўл олди!


16:23. Амирхон Содиқов ўз иштирокини бошламоқда.


15:15. Камондан отиш баҳслари бошланди. Амирхон Содиқов аргентиналик рақибга қарши иштирокини 16:15 дан сўнг бошланди. Зиёдахон Абдусатторова эса 18:00дан сўнг чехиялик спортчи билан баҳс олиб боради. 


14:38. Давлат Бобонов илк босқичда БАА вакилига имкониятни бой берди.


14:25. Гулноза Матниязова 1/8 финалда япониялик рақибасига имкониятни бой берди.


14:14. Абдумалик Халовокв швециялик рақибини чиройли тарзда мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди!


13:30. -70 кг вазнли дзюдочимиз Гулноза Матниязова Париж Олимпиадасидаги илк жангини КХДР вакиласига қарши ўтказди ва ғалаба қозонди. Рақиба тақиқланган усулни амалга оширгани учун четлатилди ва ғалаба спортчимизга берилди.


12:49. Академик эшкак эшиш. Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев C финалда иштирок этиб, 6:31.33 дақиқа кўрсатишди ва маррага 3-бўлиб етиб келишди. Ушбу натижа орқали улар Олимпиадани 15-ўринда тугатишди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг