UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0 18:14Эдди Хирн Александр Усикнинг сўнгги рақибини эълон қилди 0 17:49Царукян мураббийи энг эҳтимолий рақибни айтди 0 17:23Нурсултон Рўзибоев учун қайси вазнда жанг қилиш қулай? Спортчи жавоб берди 0 17:15Зокиров, Холматов, Халмаханов ва бошқа юлдуз спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди 0 16:59Ўзбекистон МТЖ қачон Тошкентга қайтади? 0

06 фев 20:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимизга Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти етказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис палаталари ва халқимизга йўлланган Мурожаатнома Ўзбекистон аҳолисининг эртанги кунига янада катта ишонч бағишлади дейиш мумкин.

Президентимиз ўз Мурожаатномасида якунланган йил нақадар оғир ва масъулиятли ўтгани, аммо халқимиз ушбу синовларни биргаликда, якдил бўлиб енгиб ўтганлигини алоҳида таъкидлади.

Бугун Тошкент вилоятида жойлашган "Янгиобод" ўқув базасида ушбу мурожаатнома юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигидаги мутасаддилар, терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов, терма жамоа мураббийлари ва боксчи йигитларимиз иштирок этишди. 

Давра суҳбати давомида Мурожаатномада келтириб ўтилган "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастурини амалга ошириш, жумладан, ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган азму шижоатли, ташаббускор ёшларни тарбиялаш, иқтисодиёт, давлат бошқаруви, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат, Давлат бошқаруви органлари иш фаолияти самарадорлиги ва натижаларини ошириш каби соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини янада чуқур тушунтириб ўтишди.

"Токио Олимпиадаси бошланишига оз вақт қолди. Муҳтарам юртбошимиз сиз спортчиларга, ҳусусан боксчиларимизга катта ишонч билдирмоқдалар. 2020 йилда пандемия шароитига қарамай, давлатимиз раҳбари томонидан спортга бўлган эътибор камаймади. Биз спорт оиласи вакиллари ушбу эътибор ва ғамхўрликка жавобан Япония мезбонлик қиладиган Олимпиадада юқори натижаларни қайд этишимиз лозим", - деди Муроджон Мамадалиев. 

Шунингдек, йиғилганлар Мурожаатномада илгари сурилагн ташаббус ва ғояларнинг аҳамияти, ижро механизмига тўхталиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари бу борада ўзаро фикр алмашдилар. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг