UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0 12:39Шара Буллетнинг Москва турниридаги янги рақиби маълум бўлди + ПОСТЕР 0 12:13"Шокдан ҳам баттар". УЕФА раҳбари Чеферин ЖЧда Балогун билан боғлиқ жанжалга муносабат билдирди 0 11:47Ислам Махачев: "Олдинда учта томошабоп ва оғир жанг кутиб турибди" 0 11:19Полина Кудерметованинг US Open 2026 саралашидаги учрашуви 68 дақиқа давом этди 0 10:49Мирафзал Ахтамов ва яна икки вакилимиз Дубайдаги ММА турнирида иштирок этади + ПОСТЕР 0 10:11Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бор 0

09 май 20:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимизнинг тайёргарлиги эътибор марказида

Теглар :  Бокс
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги ҳар қачонгидан ҳам диққат-марказимизда бўлиб турибди.

Бугун МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти Сакен Полатов терма жамоамиз тайёргарлигини кўздан кечирди.

Таъкидлаш жоиз, Сакен Полатов бугунги учрашувга ўзбек бокси фахрийларини ҳам таклиф қилган эди. “Янгиобод” спорт базасида ўтган тадбирда меҳмонлар боксчиларимизнинг тайёргарлигини кўриш билан бирга бугунги 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан маънавий учрашув ташкил қилишди. Унда узоқ йиллик ҳаётий тажрибага эга фахрийларимиз юртимизнинг бугунги осойишта кунлари учун жонини фидо қилган мард ва жасур ўғлонларимиз ҳақида гапириб беришди.

Ҳозирда Президентимиз берган топшириқ асосида спортчиларимизнинг тайёргарлиги жиддий назоратга олинган. Бу борада федерация мутасаддилари ҳам бевосита боксчиларимиз билан «Янгиобод» базасида истиқомат қилишмоқда. Бунда улар спортчиларимизнинг кунлик машғулот жараёни, тузилаётган овқатлар менюсини қаттий кузатиб боришмоқда.

Ўз навбатида терма жамоамиз мураббийлари ва федерация мутасаддилари ташкил этилган бугунги мазмунли суҳбат учун боксчиларимиз номидан миннатдорчилик изҳор этиб қолдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг