UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Махачев: "Гэрри менга жиддий жанг таклиф қилди, деб бўлмайди" 0 08:35Жаҳонгир Воҳидов — Абу Даби халқаро шахмат фестивали ғолиби! 0 18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0

02 июн 23:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксимиз юлдузлари тантанали кутиб олинди. МОҚдаги тадбир қандай ўтди? (ФОТО)

Теглар :  Бокс
Хабарингиз бор, 24-31 май кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 7 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза, жами 18 та медаль қўлга киритишди. Бугун Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган боксчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди.

Тошкент Халқаро аэропортида ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, спортчиларимизнинг ота-оналари ва яқинлари, ОАВ ходимлари ва кенг спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.

Делегациямизни Азиз Абдуҳакимов қарши олди ва музаффар боксчиларимизни қўлга киритилган ғалабалар билан қутлади.

Шундан сўнг мутасаддилар, делегациямиз ва боксчиларимизнинг яқинлари аэропортдан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томон йўл олишди.

Тадбир аввалида бугунги кун қаҳрамонлари яна бир бор эътироф этилиб, уларнинг ғалабалари ёд олинди. Шундан сўнг Азиз Абдуҳакимов барчага Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг боксчиларимизга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Табрикнинг асл нусхаси Ўзбекистон бокс федерациясига топширилди. Уни федерация бош котиби Мурод Мамадалиев қабул қилиб олди.

Президентимиз томонидан йўлланган табрик терма жамоамизни янада руҳлантирди. Шундан сўнг ушбу қитъа биринчилигида чемпионликни қўлга киритган Баҳодир Жалолов, Ситора Турдибекова, терма жамоа катта мураббийи Раҳматжон Рўзиоҳунов сўз олиб, юртбошимизнинг эътиборидан мамнун эканликлари, келажакда бундай ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратларини ишга солишларини таъкидлаб ўтишди. Боксчиларимизнинг ота-оналари номидан Сабохат Жалолова ҳамда Юсупбек Рўзметов ҳам сўзга чиқиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Тадбир якунида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов фахрийлар номидан ушбу тадбир учун ўзига хос мантиқий якун ясаб берди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Осиё чемпионатида делегациямиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, эркаклар жамоамиз қитъада кетма-кет учинчи бор тенгсиз эканликларини исботлади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг