UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

22 май 11:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

BOOM: Пакьяо икки йиллик танаффусдан сўнг қайтмоқда + ПОСТЕР

Филиппинлик афсонавий боксчи, 8 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, сенатор Мэнни Пакьяо (62-7-2, 39 КО) август ойида рингга кўтарилади.

Аниқроғи, Мэнни 21 август куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида яримўрта вазнда WBC ва IBF йўналишлари чемпиони, америкалик Эррол Спенс (27-0, 21 КО)га қарши жанг ўтказади. Ҳар икки чемпион ҳам бу маълумотни расман тасдиқлашди. 

“Расман келишувга эришилди. Тез орада Вегасда йилнинг энг катта жангида кўришамиз”, – дея ўзининг Инстаграм саҳифасида хабар қолдирган Спенс.

Ўз ўрнида Пакьяо ҳам жанг постерини ижтимоий тармоқларига жойлаган. Филиппинлик сўнгги бор 2019 йилнинг ёзида Кит Турманга қарши жанг ўтказиб, рақибининг WBA Super камарини тортиб олганди. Кейин эса узоқ вақт камарни ҳимоя қилмагани учун чемпионликдан маҳрум этилган эди.

Эррол Спенс эса сўнгги бор 2020 йилнинг декабрида рингда кўриниш берган. Ўшанда у икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони Дэнни Гарсияни ҳакамларнинг қарори билан мағлубиятга учратганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 май 14:48:40
CHELSEA2211
Errol Spens omad...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг