11 май 11:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бош қисмига 100 та аниқ зарба қабул қилган Фергюсонга ташхис қўйилди
Енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон кеча ватандоши Жастин Гэтжига қарши жангдан кейин госпиталга олиб кетилган эди.
UFC президенти Дана Уайт Фергюсонга қўйилган ташхис ва Тонининг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берди. Данага кўра Фергюсоннинг кўз соққаси синган. Кечаги жангда Жастин Гэтжи томонидан берилган 143 та зарбадан роппа-роса 100 таси Тони Фергюсоннинг бош қисмига аниқ етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Тони Фергюсон кеча 2012 йилдан бери илк бор мағлубият аламини тотиб кўрган эди.
Ҳавола :
Фикрлар