UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

07 окт 23:04
Янгиликлар

Футбол

«Бош вазир кубоги-2020»: Йирик ҳисоблар деярли кузатилмади, курашда тенг кучли жамоалар қолишди...ми?!

«Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда старт олган «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақасида бугун 1/16 финал босқич ўйинлари якунига етди.

Таъкидлаш керак, бугун бўлиб ўтган ўйинларда у қадар йирик ҳисоблар қайд этилмади. Яна савол туғилади: жамоаларнинг савияси тенглашмоқдами ёки... Хуллас, буни олий ҳакам – ВАҚТ кўрсатади.

Бугунги ўйинлар орасида энг муросасиз кечган баҳс сифатида «УниcонУз-ФТМТМ» УК ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарама-қаршилигини кўрсатиш мумкин. Муросасиз кечган ушбу баҳсда 2-1 ҳисобида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоаси ғалаба қозонди.

Яна бир қизиқарли ўйин «Халқ банки» ҳамда «Фарғонаазот» АЖ жамоалари ўртасида кечиб, унда ҳам 2-1 ҳисоби қайд этилди. Мусобақага олис йўл босиб келган фарғоналиклар бежизга пойтахтга келишмаганини, уларнинг мақсади кубок эканини исботлашга уринмоқда.

«Бош вазир кубоги-2020». 1/16 финал

СП «CОСCОМ» – «Кафолат суғурта» компанияси АЖ – 3:1

Молия вазирлиги – Адлия вазирлиги – 0:3

«Ўзбектелеком» АЖ – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги -:+

«Халқ банки» – «Фарғонаазот» АЖ – 1:2

Олий суд – Ёшлар ишлари агентлиги – 4:1

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита – 1:3

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 3:1

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – 0:4

Эртага нимчорак финал ўйинлари ўтказилади. Уларда куч синашадиган жуфтликлар билан танишинг:

«Миллий банк» – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

«Ўзбекнефтегаз» АЖ – «Ўзбеккўмир» АЖ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – Ташқи ишлар вазирлиги

Сув хўжалиги вазирлиги – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

СП «CОСCОМ» – Адлия вазирлиги

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – «Фарғонаазот» АЖ

Олий суд – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг