06 май 07:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бошланди! Фергюсон Гэтжига қарши жанг олдидан коронавирусга тест топширди
Америкалик UFC жангчиси Тони Фергюсон 9 май кунги жанг олдидан COVID-19 учун тест-таҳлил топширди.
Аввал хабар берганимиздек, Тони Фергюсон 9 май куни АҚШнинг Флорида штатида Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади. Ушбу тўқнашув UFC 249 турнирининг марказий жанги бўлади. Оқшомнинг ўзи эса мухлисларсиз ўтказилади.
"Бугун биз жамоамиз билан бирга коронавирусга қарши тест топширдик. Бу жуда ҳам қизиқарли жараён эди", - дея Тонининг сўзларини келтирмоқда Sport24.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар