07 мар 07:25
Янгиликлар
Бошланди! Нурмагомедов ва Фергюсон кўз уриштиришди + ФОТО
Унда UFC 249 оқшомининг марказий жанг иштирокчилари - енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони 31 ёшли Хабиб Нурмагомедов ҳамда 36 ёшли даъвогар Тони Фергюсон жанг олдидан илк бор ўзаро тўқнаш келишди ва кўз уриштиришди.
Табиийки, кўз уриштириш маросими кутилмаган воқейликсиз ўтмади. Жангчилар бир-бирларига қўл беришмади. Фергюсон 2017 йилда қўлга киритган вақтинчалик чемпионлик камарини ерга қўйди. Хабиб эса унинг камарини тепиб юборди. Вазиятнинг жиддийлашиб кетмаслигини олдини олиш учун UFC президенти Дана Уайт қўриқчиларни чақиришга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги узоқ кутилган чемпионлик жанги 18 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳарчасида UFC 249 оқшоми доирасида бўлиб ўтади.
Фикрлар