02 апр 16:38
Янгиликлар
Бразилиялик ММАчи нокаутдан сўнг вафот эди, бунга бошқа сабаб ҳам бўлиши мумкин + ВИДЕО
"Remulus Fight" турнирида 22 ёшли Матеус Фернандес Обед Перейра билан жангдан бир неча соат ўтиб, вафот этди. Жанг ҳаваскорлар қоидалари бўйича ўтказилган (уч раунддан уч дақиқа, тирсак ва тизза билан зарба берилмайди). Учинчи раундда Перейра муваффақиятли ҳужум ташкиллаштириб рақибини қулатишга эришди. Фернандес ўрнидан туришга уринган бўлсада, рақиб уни яна бир неча зарбалар билан «сийлади», шундан сўнг ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа Перейра техник нокаут билан рақибини енгади. Жанг якунлангандан сўнг Матеуc тезлик билан шифохонага олиб борилди, лекин бир неча соатдан сўнг Матеус юрак хуружи билан вафот этди. CАММА президенти Уоллес Алвес спортчини фақатгина ВИЧ ва Гепатитдан текширилганини, лекин юрак билан бош соҳаларидан ҳеч қандай таҳлил олинмаганини маълум қилди. «Мен шокдаман, бўлган воқеага фикр билдиришга ожизман. Шифокорлар уни ҳаётини сақлаб қолиш учун икки соат кураш олиб бориши, лекин уни сақлаб қолишолмади», - деди Уоллес Алвес.
Фернандес "Formando Campeoes" - гиёҳванд моддалар билан курашадиганлар ташкилоти томонидан барпо этилган спорт залида шуғулланарди. Бу лойиҳа раҳбари Вандерлюче Кантуариас фикрича, Фернандес жангда қабул қилиб олинган зарбалардан эмас, балки гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш оқибатида вафот этган.
“Жума куни Матеус қон таҳлилидан ўтган тестлари тоза чиққан, лекин дўстларининг айтишича, у кечаси жангдан аввал наркотикларни қабул қилган. Фернадес жанг давомида яхши ҳаракат қилган бўлсада, якунда у бир неча кучли зарбалар қабул қилиб олди. Жанг якунланиши билан гиёҳванд моддалар сабаб, унда юрак билан боғлиқ муаммо келиб чиқди”,- деди Формандо Cампеоэс.
"Remulus Fight" промоутери Ромуло Лобо Матеус Фернандеснинг оила аъзоларига моддий ёрдам беришга ваъда берди.
Фикрлар