24 апр 16:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Breaking news. Майк Тайсон рингга қайтмоқда
Афсонавий боксчи Майк Тайсон рингга қайтишини эълон қилди.
Супероғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони карантиндан унумли фойдаланган ҳолда машғулотларни бошлаб юборган. Темир Майк иккита кўргазмали жанг ўтказишни режалаштирган.
"Бир ҳафтадирки, мен машғулот ўтказяпман. Мураббий билан бирга "лапа"да ишлаяпмиз. Машғулотдан кейин танам зирқираб оғрияпти. Бу ёшда фаол спортга қайтиш мушкул. Лекин рингга муносиб тарзда қайтиш учун астойдил шуғулланмасам бўлмайди. Бўлажак жангларимдан тушадиган маблағ хайрия ишларига - наркотикдан азият чекаётганлар ва уларни ҳаётга қайтариш, уйсизлар учун сарфланади", - деди Тайсон.
Ҳавола :
Фикрлар
Lekn xammasidan zerikkan
Musulmon diniga kirib xuzr xalovat topgan
Taysn daqasi yoq xozr
Ringa qaytishga qrib qoldi chamanda