UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

26 фев 09:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Британиялик промоутер Турки Ал аш-Шайх ва Дана Уайтни судга бермоқчи

Таниқли британиялик промоутер Фрэнк Уоррен тахминан бир миллиард доллар ундириб олишни мақсад қилган.

У янги Zuffa Boxing промоутерлик компанияси акциядорларини у билан тузилган шартномаларни бузганликда айбламоқда ва бой берилган фойдадан тахминан бир миллиард доллар ишлаб олмоқчи, деб ёзади The Telegraph.

Уорреннинг Queensberry компанияси 2023 йил сентябрь ойида Саудия Арабистонининг SELA компанияси билан эксклюзив шартнома тузган, у Турки Ал аш-Шайх бошчилигидаги Саудия Арабистони кўнгилочар бош бошқармаси билан боғлиқ.

Уларнинг ҳамкорлиги 2023 йил октябрь ойида Тайсон Фьюри ва Фрэнсис Нганну ўртасидаги жангни ташкил қилиш билан бошланган ва Queensberry SELA билан муҳим махфий маълумотларни баҳам кўрган. Кейинчалик Queensberry UFC ва WWE брендларига эгалик қилувчи ТКО Group компанияси билан ҳам шартнома имзолади ва у ҳам ушбу маълумотларга киришга муваффақ бўлди.

Ўтган йили SELA ва TKO Group ушбу маълумотдан фойдаланиб, Queensberry билан тузилган шартномаларни бузган ҳолда, иккинчисининг хабарисиз Zuffa Boxing компаниясини ташкил этган. Жорий йил бошидан Zuffa ўз турнирларини ўтказишни бошлади ва аллақачон жаҳон чемпиони Жей Опетая ва британиялик машҳур боксчи Конор Бенн билан шартнома имзолади.

Энди Queensberry улардан SELA ва TKO Group шартномаларни бузмаганда компания ишлаб топиши мумкин бўлган бир миллиард долларни ундириб олмоқчи. Queensberry аллақачон компанияларга судгача бўлган даъволарни юборган ва агар даъволар қондирилмаса, Лондон Олий судига мурожаат қилмоқчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг