18 июл 16:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Бу ҳаракат ҳайвонларга хос, одамларга эмас". Сен-Пьернинг мураббийи Конорни танқид қилди
UFC собиқ чемпиони Жорж Сен Пьернинг мураббийи Фирас Захаби Конор Макгрегорни жуда кескин танқид қилди.
Мураббийга Конорнинг Дастин билан жангдан олдинги треш-токи ёқмаган.
"Мен бир нарсани тушунмайман. Сизлар қандай қилиб Конорга мухлислик қиласизлар? Мен уни жангчи сифатида ҳурмат қиламан. Аммо, Конорни пресс-конференцияларда ўзини тутиши шунчаки дахшат. Макгрегор ўзига эътиборни тортиш учун барча ишни қилди. Дастинни ҳақорат қилди.
Конор, Дастин сени мағлуб қилди. У сендан кучли. Уни сени икки марта таслим қилган жангчи деб эслашади.
Орангизда нима бўлишидан қатъий назар, Дастиннинг оиласига, хотинига таҳдид қилиш ёки ўлдириш билан қўрқитиш керак эмас. Бу ҳаракатлар ҳайвонларга хос, одамларга эмас", -деди Фирас Захаби.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар
Lekin conorni o‘zi foxishaga o‘xshash xarakatlar qiladi.
Hammani etiborini pul uchun o‘ziga qaratishga harakat qiladi.
Foxishalar ham shunday pul uchun xar narsaga tayyor.