UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

24 фев 11:36
Янгиликлар

Футбол

"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди

"Лион" жамоаси устози Паулу Фонсека дунё футболидаги сўнгги қарорлар ва сиёсий вазият ҳақида ўз фикрларини очиқ-ойдин баён қилди.

Португалиялик мутахассис айниқса ФИФАнинг АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан муносабатини кескин қоралади.

"Трамп фақат пул ҳақида ўйлайди"

Фонсека АҚШ президентининг ташқи сиёсатини танқид қилар экан, унинг инсоний қадриятлардан кўра иқтисодий манфаатларни устун қўйишини таъкидлади:

"Америка президенти одамлар ҳақида ўйламайди, у фақат пул ҳақида бош қотиради. У заифларни ва ёрдамга муҳтожларни эътибордан четда қолдиради. Бу мен учун мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат".

ЖЧ-2026 бошқа жойда ўтиши керакми?

Мураббий яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатининг манзили борасида ҳам ўз эътирозларини билдирди:

"Футболни севадиган инсонлар Жаҳон чемпионати бошқа жойда ўтишини афзал кўришган бўларди. АҚШда эмас, ҳозир эмас. Футбол бунга қарши норозилик билдириш учун энг яхши йўлми-йўқми, билмайман, лекин менинг позициям шундай".

ФИФА Тинчлик мукофоти ҳақида:

Ўтган йилнинг декабрь ойида Трампга ФИФАнинг Тинчлик мукофоти топширилгани Фонсеканинг ҳақиқий ғазабини келтирган:

"Буни кўрганимда нимани ҳис қилдим? Уят! Бу жуда ачинарли ҳолат. Футбол бунга лойиқ эмас. Бу шунчаки шармандалик", — деди Фонсека "L’Équipe" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Паулу Фонсека бундан аввал ҳам Фаластинни қўллаб-қувватлаб ва Венесуэла атрофидаги воқеаларга нисбатан ўз сиёсий қарашларини фаол билдириб келган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг